11 February 2013
13:27 -
Хитой савдо бўйича дунёнинг биринчиси бўлди, иккинчи – АҚШ, Ўзбекистонимиз қаерда?
АҚШ Савдо вазирлиги эълон қилган 2012 йил натижалари бўйича, Хитой $3,87 триллионлик, АҚШ $3,82 триолионлик савдо қилибди. Иккинчи жаҳон урушидан бери биринчи ўринда келаётган АҚШ бу йил биринчи марта Хитойдан кейинда қолган. Аввалги прогнозлар бўйича Хитой 2016 йилда олдинги чиқиши кутилган экан.
Савдонинг импорт-экспорт қисмлари қуйидагича:
АҚШ: Импорт - $2,28 трлн Экспорт - $1,54 трлн
ХХР: Импорт - $1,82 трлн Экспорт - $2,05 трлн
Бу рақамларни солиштириш ниятидагилар АҚШнинг аҳолиси 315 млн, Ялпи Ички Маҳсулоти $14 триллиондан ортиқ, Хитойнинг аҳолиси эса 1,35 млрд, Ялпи Ички Маҳсулоти $12 трилллион ортиқроқ эканлигини эсдан чиқармасликлари керак, дейди мухбиримиз. Яъни, Хитойнинг аҳолиси АҚШдан 4 баравар кўп, аммо Ялпи Ички Маҳсулоти АҚШдан тахминан 15 фоизга кам. Бошқача сўзлар билан айтсак, иқтисодининг кучи бўйича Хитой АҚШдан 4 бараварлан ҳам кўпроқ орқада.
Жойи келгани учун айтиш керакки, Ўзбекистон иқтисодининг кучини АҚШ ёки Хитой билан солиштириб ҳам бўлмайди. Аммо, қўшнимиз Қозоғистондан 8 (!!!) баравар орқадамиз. Вазиятни “Бирлик” Партияси таклиф қилаётган ҳамлалар билангина ўзгартириш мумкин. Аксинча, ўзбеклар қозоқ ва ўрисларнинг абадий мардикор-қулларига айланадилар.