11 February 2013
22:21 -
Ўзбекча масхарабозлик: Дунёдаги энг ёмон 10 диктаторликдан бири ҳисобланадиган Ўзбекистонда ҳамма нарса “во!” эмиш
ЎзА агентлигининг хабарида айтилишича, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлибди. Масхарабозлик шундан бошланадики, йиғилиш қачон бўлгани ҳам айтилмайди. Балки, бугундир, балки кечадир, балки, ўтган йилидир.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С.Турсунов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) С.Рашидова, Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси С.Ортиқова, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов ва бошқалар мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари тобора мустаҳкамланиб бораётгани, фуқароларнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал қилишда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг роли ва аҳамияти кучайиб бораётганини гапиришибди.
Тўғрисини айтса, ростдан ҳам бизда инсон ҳуқуқлари масаласида ижобий ўзгаришлар бўлаётганига ишонишни истардик. Аммо, қани ўзгаришлар?
Ваҳоланки, дунёнинг энг машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилоти бўлмиш “Фридом Хауз” йиллардан бери Ўзбекистонни инсон ҳуқуқларининг топталиши бўйича жаҳоннинг энг ёмон 10 да давлати рўйхатига киритади. Ўзбекистон қийноқлар систематик қўлланиладиган давлат деб БМТ тарафидан тан олинган.
Ўзбекнинг Сайёра Рашидова, Светлана Ортиқова ва Акмал Саидов каби масхарабозлари шуларни билишмайдими?
Хуллас, Ўзбекистон режими тўла масхарабозликка айланиб бўлган. Бу қуруқ гап эмас. Мана яна битта мисол.
Қаранг, Ўзбекистон киши бошига Ялпи Ички Маҳсулотнинг ҳажми, демак, одамларнинг ўртача даромади бўйича, ривожланган мамлакатларни қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 8 (!!!) баравар орқада. Қозоғистонда ўртача ойлик 700 доллар атрофида, Ўзбекистонда 85-90 доллар, Останада ўртача ойлик $827, Тошкентда - $120. Сўнги йўлларда бу фарқ ортиб бормоқда.
Яъни, Ўзбекистон қашшоқ давлат, асосан, Россия ва Қозоғистонда мардикорлик қилаётган ватандошларимиз ҳисобига яшайди. Президент Ислом Карим эса, ҳар чиқишида фаровонлик ортиб бораётгани ҳақида жар солади. Яъни, ёлғон гапиради, масхарабозлик қилади.
Президент Бош масхарабоз бўлгандан кейин, Сайёра Рашидова, Светлана Ортиқова ва Акмал Саидов кабилардан нима исташ мумкин.