11 February 2013
06:23 -
“Озорбайжон-Ўзбекистон” дўстлик жамиятининг раиси қайта сайланди, бу мамлакатда 400 ўзбек яшайди
Ўтган куни Бокуда “Озорбайжон-Ўзбекистон” дўстлик жамиятининг 10 йиллигига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Жамият раиси, Озорбайжон Миллий Мажлисининг депутати Элдор Иброҳимов (расмда) ва бошқалар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстиликни олқишлаб, баланд-парвоз гаплар айтдилар. Бу мамлакатда 400 га яқин ўзбек яшаётгани, улар жамиятнинг фаолиятида қатнашаётгани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистоннинг элчиси Шерзод Файзиев бу жамият икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни чуқурлатишга ҳисса қўшаётганини урғулади.
Элдор Иброҳимов жамият раислигига қайта сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 40 мингга яқин озорбайжонли яшайди.