07 February 2013
13:04 -
Тожиклар араб алифбосига ўтишни ўйлашмоқда, Ўзбекистон тажрибаси устидан кулганлар ҳам бор
Тожикистонда 20 йилда бери араб алифбосига ўтиш масаласи атрофида баҳслар давом этмоқда. Буни истаганлар ҳам истамаганлар ҳам бор. Яқин орада бир қарорга келишолмаса керак. Ўзбекистоннинг тажрибасидан сабоқ олиш кераклигини гапираётганлар ҳам йўқ эмас.
Asia-Plus агентлиги 50 йилдан бери Сўғд вилоятида хирург бўлиб ишлаётган Баҳром Маҳмудовнинг бу хусусдаги фикрини эълон қилибди. У дейдики, Ўзбекистон лотин алифбосига ўтиш қарори олиб, бу ишни бир неча йилда битирмоқчи эди, ҳали ҳам битролмади. Бу орада на у, на бу алифбони тузуккина билмайдиганлар авлоди етиштирилди. Қанча пул бекорга кетди. Алифбо устида бош қотирмасдан чет тилларни, биринчи навбатда, рус ва инглиз тилларини яхшилаб ўргатиш устида ўйлаш керак.
Баҳром Маҳмудовнинг Ўзбекистонда алифбо алмаштирилиши ҳақидаги гаплари мутлақо тўғри, дейди мухбиримиз. Аммо, тан олиш керакки, Ислом Каримнинг қайси иши натижа берган эдики, буниси берсин? Аслида, ҳали ҳам кеч эмас, бу ўйланмасдан қилинган лойиҳадан воз кечиш керак. Вақти келади, Турк дунёсида интеграцион жараёнлар жадаллашади. Ана ўшанда ҳамма турк халқлари умумий алифбога ўтадилар. Ўтишлар керак.