07 February 2013
05:41 - Тошкентлик миршаб ўз жонига қасд қилди, миршабларга ақл кирмоқдами?
Ўтган куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБ жиноят қидирув бўлимининг 29 яшар ходими, капитан Сарвар Ҳамидов ўз хизмат хонасида жонига қасд қилди. Бу ҳақда хабар қилган “Озодлик” радиосига кўра, ўз хизмат револьверидан чаккасига ўқ узган миршаб нега ҳаёт билан видолашишган қарор қилгани маълум эмас. Воқеа жойига дарҳол Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубов етиб келди ва иш юзасидан суриштирувлар бошланди. Марҳум эртага тупроққа берилади.

“Ҳаракат” агентлиги шу йилнинг 29 январдаги хабарларидан бирида Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани Шароф Рашидов жамоа хўжалигида яшовчи 26 яшар милиция ходими Комилжон Қаюмов ўзини осиб ўлдиргани ҳақида хабар қилганди. Сардоба тумани ИИБ профилактика нозири бўлиб ишлаб келган йигитнинг ўз жонига қасд қилишига оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлганини айтилганди.

Ислом Каримнинг қўлида Ўзбек миллатига қарши қатоғон қуролга айланган миршаблар ичида бундай воқеалар бўлаётгани тасодифий бўлмаса керак. Ўз халқига зулм қилаётганлар барибир миллат олдида жавоб берадиган кунлар келади. Балки, Сарвар Ҳамидов ва Комилжон Қаюмовлар буни бошқалардан олдинроқ тушуниб етишгандир.

Дарвоқе, ўша жавоб берадиганлар ичида “Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг ифлослари ҳам бўлади

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону