07 February 2013
13:32 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Норпой туманининг уддобронлари биометрик паспортни $100 дан сотишмоқда
Самарқанд вилояти Норпой тумани ички ишлар бўлими паспорт столининг "уддабурон" ходимлари, ИИВ бераётган маошга қаноат қилмасдан, бизнеснинг зўр йўлини ўйлаб топишибди. Янги чиққан биометрик паспортларни Россияга ишга кетмоқчи ва паспорт муддатлари тугаб қолган фуқароларга 100 долларга беришаяпти экан. Аслида қонун бўйича 0,5 минимал иш ҳақи бараварида тўлов мавжуд - 39700 сўм. Буни “халява” дейишади, ўрислар.
Лекин, Навоий вилоятида бунақа гап йўқ. 39700 сўм тўлайсиз, тамом. Норпой тумани ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассаси ходимларининг шохи бормикан? Яна пулини долларда олишмоқда. Қаранг, нақд доллар муомаласи запрет қилинган пайтда, Норпой туманида бемалол порани долларда олишаяпти. Очиқдан очиқ. Кеп қолинг, оп қолинг, ўзимизни полиздан чиққан янги паспортлар бор, баҳоси атиги 100 доллар!!!