17 May 2008
03:00 -
9:00 - Бирлик”нинг Марказий Кенгаши мажлиси олдидан режим фавқулодда ҳолатга ўтди
9:00 - Бирлик”нинг Марказий Кенгаши мажлиси олдидан режим фавқулодда ҳолатга ўтди

Эртага, 18 майда “Бирлик” Партияси яқин келажакка режалаштирилган навбатдаги қурултойи олдидан Марказий Кенгаш (МК) мажлисини ўтказмоқчи. Ҳозир маълум бўлишича, шу муносабат билан режимнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари оёққа қалқибди.

Олинган хабарларга кўра, партия раисининг ўринбосари, Самарқанд вилоят партия ташкилотининг раҳбари Холиқназар Ғаниев ва Қашқадарёдалик МК аъзоси Зулфиқор Мирзо Тошкентга қараб йўлга чиққандан миршаблар томонидан тутиб олинган. Холиқназар акани маҳалласидан чиқиб улгурмасиданоқ ушлаб, уйига олиб келиб қўйишган. Энди ташқарига чиқишига йўл беришмаяпти. Зулфиқор Мирзо эса Қарши шаҳрида ушланган ва ўзи яшайдиган туманга мажбуран олиб кетилган.

Ана шу йўсиндаги салбий маълумотлар келиши давом этмоқда. Масалан, Жиззахда ҳамма демократлар, жумладан мен ҳам қаттиқ назорат остига олиндим, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамро.

Афтидан ҳукумат мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партиясига Марказий Кенгаш мажлисини ўтказишга йўл бермайдигандек.

“Бирлик”нинг бу галги Марказий кенгаши мажлисида партиянинг навбатдаги Қурултойини ўтказиш масаласи, 2009 йилда Парламентга бўладиган сайловларга тайёрланиш, мамлакатда юзага келган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий бўҳронга муносабат ва бу борадаги стретегия масаласи кўрилиши лозим. Шунингдек, “Бирлик”чилар НАТО билан алоқаларни ривожлантириш, айни замонда, россиялик демократлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалаларда ҳам кенгашиб олишмоқчи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону