16 May 2008
03:00 -
22:00 - Ислом Каримнинг янги китоби маддоҳларни жунбушга келтирди - Журналлар таҳририятларининг ини бузилди

22:00 - Ислом Каримнинг янги китоби маддоҳларни жунбушга келтирди
Бугун Ўзбекистон телевидениесининг 1-канали орқали намойиш этилган Президент Ислом Каримнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” номли китоби тақдимоти маросимида Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси ректори Қиёмиддин Назаров китобни таърифлар экан, шундай деди: “Суқрот замонларидан буëн маънавият тўғрисида жуда хилма-хил фикрлар бор, лекин ўша даврдан ҳозиргача инсониятни ўйлантириб келаëтган бу масала ҳақида тугал ва йирик мажмуа яратиш кўпчиликнинг қўлидан келмаганини, бу китоб эса инсониятнинг, ижтимоий фанларнинг мана шу соҳадаги эҳтиëжига берилган жавоб эканини алоҳида таъкидлаш лозим”. Тадбирда сўз олган маддоҳ шиорлардан бири Маҳмуд Тоир маънавияти бутун ҳар бир инсон бу китобга боқиб, ўзини кўришини таъкидлади.
Мухбирларимиз Маънавият нашриётида чоп этилган мазкур китобни “излаб топишга” муваффақ бўлди. Бежирим дизайн, ялтироқ фин қоғозига босилган залворли китобга боқиб ўзларини кўришга уринди. Буни қарангки, ҳақиқатан ҳам китобнинг ялтироқ муқовасида одам ўз аксини кўриши мумкин экан. Аммо қанча уринманг, бу китобдан бошқа бирон жиддий нарса топа олмайсиз.
Журналлар таҳририятларининг ини бузилди
Тошкентдаги собиқ Ленин музейи ёнидаги “Шарқ” нашриёт матбаа акциядорлик жамиятига қарашли кўп қаватли бино Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тортиб олинмоқда. Маълумотларга кўра, бу бинога Вазирлар Маҳкамасининг комплекслардан бири келиб жойлашади. Қарийб ярим асрдан кўпроқ газета ва журналлар таҳририятларига макон бўлиб келган мазкур бинодан журналистларнинг чиқиб кетишига уч кун муддат берилган. Юздан ортиқ таҳририят ва хусусий фирмалар ижара излаб кўчага чиқишибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения