18 May 2008
03:00 -
21:30 - “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

Бугун Тошкентда “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Аввал хабар берганимиздек, мажлис олдидан ҳукуматнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фавқулодда оёққа турди. Жойлардан мухбирларимиз йўллаётган маълумотларга кўра, “Бирлик” Марказий Кенгаши аъзолари тугул мухолифатдаги бошқа партиялар фаоллари ҳам қаттиқ назоратга олинган. Партиянинг Сурхондарё (Шавкат Турсун), Фарғона (Ҳамдам Сулаймон, Адҳам Муҳиддин), Андижон(Пўлат Охун), Наманган (Носир Зокир), Самарқанд (Холиқназар Ғани), Қашқадарё (Зулфиқор Мирзо) вилоятларидан сайланган МК аъзолари органларнинг ходимлари тарафидан турли усусллар билан тутиб қолинган.
Мажлис Тошкентга бир неча кун аввал етиб келган партия раисининг қашқадарёлик ўринбосари Дайнов Ташанов, партия Бош Котиби Васила Иноят ҳамда Тошкент шаҳри ва баъзи вилоятлардан келган вакилларнинг бевосита иштирокида ўтди. Улар ичида партиянинг Тошкент шаҳар, Сирдарё, Жиззах ва Хоразм вилот ташкилотлари раислари Ҳайит Абдулла, Исроил Ризо, Гавҳар Йўлдош, Комилжон Жуманиёз бор эдилар.
Чет элда яшаётган МК аъзолари Абдураҳим Пўлат (АҚШ), Акбарали Ориф (Дания) ва вилоятларда тутиб қолинган МК аъзолари телефон ҳамда скайп тармоғи орқали Тошкент билан боғланиб, мажлисда иштирок этдилар. Партия раиси Абдураҳим Пўлат сафдошлари Дайнов Ташанов, Ҳайит Абдулла, Исроил Ризо ва Гавҳар Йўлдош билан алоҳида суҳбатлашди ҳам.
МКнинг баъзи аъзолари нима сабабдан мажлисга келмаганлари ёки Тошкент билан телефонда бўлса ҳам боғланмаганлари ҳақида ҳали маълумот олинмади.
Мажлиснинг Кун тартибида малакат ва минтақадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни баҳолаш, партиянинг навбатдаги Қурултойига тайёргарлик кўриш масалари асосий ўрин эгаллади. Шу билан бир қаторда, Қурултойнинг долзарб масалаларга бағишланган қарорлари лойиҳаларини тайёрлашга алоҳида эътибор берилди. Бу қарорлар Ўзбекистонда сиёсий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш стратегияларини ишлаб чиқариш, Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат эмигрантларининг аҳволи, Ўзбекистон - ЕИ муносабатлари, НАТО билан ҳамкорлик, ва ҳатто, бу Альянсга аъзолик масалаларига бағишланиши кераклиги хусусида келишилди.
Мажлис иштирокчилари ёзнинг охирида ўтказилиши мўлжалланаётган Қурултой олдидан вилоят кенгашларининг конференцияларини ўтказиш, ташкилий тадбирларни якунлашга ҳам келишиб олдилар. Ўзбекистон - ЕИ муносабатларининг илиқлашаётгани, Ўзбекистон ҳукуматининг НАТОга яқинлашаётгани ижобий ҳодиса сифатида баҳоланди, айни пайтда, Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўнгланмаётгани, ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакилларига муносабат ўзгаришсиз қолаётгани эътироф этилди. Аммо, Ўзбекистон ҳукумати тўсатдан демократия тарафига югуриб қолишини кутиш ножиддийлик бўлар эди, дейишди мажлис қатнашчилари. Ҳозирги вазиятдан фойдаланиб мухолифатнинг фаолиятини кескин жонлантириш, Ўзбекистон ҳукуматига таъсир қила оладиган кучга етишиш ўзимизнинг вазифамиздир.
Мажлис иштирокчилари тобора репрессив режимга айланиб бораётган Россия давлати демократлари билан ҳам алоқани йўлга қўйиш, кўп жиҳатдан Ўзбекистондаги вазият Россия тақдири билан ҳам боғлиқлигини таъкидладилар. Жойларда партия сафларини мустаҳкамлаш, унга янги аъзоларни жалб этиш, 2009 йилдаги Парламент сайловларида иштирок этишга қаратилган ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқиш юзасидан кенгашдилар.
Баъзи собиқ бирликчиларнинг ҳалигача “Бирлик” Партияси фаоли ҳисобланган одамлар билан қўшилиб, партия ва унинг раҳбарига қарши қилаётган провокациялари, ҳануз Интернет саҳифаларида уларнинг хуружлари давом этаётгани ҳам йиғилишда муҳокама этилди. Мазкур масала юзасидан партиянинг вилоят ва шаҳар ташклотларига бундай одамларнинг ҳаракатлари партия Низомига қанчалик мувофиқлигини кўриб чиқиш ва бундай ишларга барҳам бериш учун керакли қадамларни қилиш юзасидан тавсиялар берилди.
Мажлис тазйиқ ва таъқибларга қарамай ишчан кайфиятда ўтди, дейди мухбиримиз. Аммо партия Марказий Кенгашининг айрим аъзоларида истиқболга ишончсизлик, айримларида ҳадик ва эҳтиёткорлик кайфияти ҳали ҳам борлиги тан олинди. Шу сабабли, бу каби йиғилишларни кўпроқ ўтказиш - партия фаолиятини кучайтириш ва партия сафларини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам, дея эътироф этилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения