27 April 2008
03:00 -
21:00 - Андижонликлар газ ва электр учун бекорга пул тўлашаётганидан “дод” дейишмоқда 17:00 - Европа Иттифоқи Ўзбекистонга қарши санкцияларинии давом эттирадими? 16:00 - Мактаб ўқувчилари устидан назоратни кучайтиришга оид ба

21:00 - Андижонликлар газ ва электр учун бекорга пул тўлашаётганидан “дод” дейишмоқда
2007 йилнинг декабри ойида Андижон вилоятининг барча идора ва корхоналарида ишлайдиган одамлардан мажбурий аризалар ёздириб олинган экан. Бу аризаларда фуқаролар тегишли газ ва электр тармоқлари идораларга мурожаат этиб, газ ва электр тўловларини ойлик маошдан ушлаб қолишини "илтимос" килишибди. Маълум бўлишича, аризалар асосида одамлардан ойликнинг 10 фоизи ушланиб қолмоқда.
Бу масалада бир аниклик киритиш зарур. Мухбиримиз суҳбатлашган одамлар бу нарсадан норози бўлиб, қуйдагиларни айтишмоқда:
"Газ қиш ойларида бўлмади ҳисоб, газ босими йўқлигидан плитага қўйган чойнак қайнамайди, уйни иситишнинг иложи йўқ. Қиш ойлари кўмирли печка ўрнатиб исиндик. Ўзи йўқ нарсага эса пул тўлаймиз. Биздан ариза олишганда газ бўлади, деб ваъда беришган эди. Биз соддалар доимгидак давлатга ишондик ва доимгидак давлат бизни алдади.
Газни қанча ишлатганмиз билан, газ соатларининг кўрсаткичлари билан ҳеч кимнинг иши йўқ, лекин пулни ҳар ойда тўхтатмай олишади. Ҳозирги кунларда яна бир янгилик киритишди. Олдин 10 фоиз тўловни одамнингг қўлига тегадиган пулдан ҳисоблашарди, энди эса тўлиқ ойликдан (солиқ ва бошқа тўловлар олинмаган миқдордан) ушлаб қолинишини билдиришди. Масалан, бирон кишининг қўлига тегадиган пул 130 минг сўм, тўлиқ ойлик 190 минг сўм бўлса, олдин газ ва электр учун мажбурий ушлаб қолинадиган 10 фоизли тўлов 13 минг сўм эди, энди эса 19 минг сўмга чикди. Бу жуда адолатсизлик. Бундан ташқари оилада неча киши бўлса барчасидан 10 фоиздан ушлаб қолишади.
Бизнику алдаб, қўрқитиб давлат газ ва электрга тўловларини тўлашга мажбур этаяпти, лекин газ ва электр билан таъминлаш мажбуриятини ўзига олган давлат қачон ўз мажбуриятини бажаришни бошлайди? Нарх наво осмонда бўлса, иш бўлмаса, зўрға топган пулимизни ҳам алдаб олиб кўйишса! Ахир, сабримизнинг ҳам чегараси бор.”
17:00 - Европа Иттифоқи Ўзбекистонга қарши санкцияларинии давом эттирадими?
Хабарлардан маълумки, эрта-индин Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистон ҳукуматига қарши киритилган санкцияларни давом эттириб-эттирмаслик, давом эттирилса, қайси шаклда давом эттириш масаласини кўриб чиқади. Табиий, ЕИнинг расмийлари бу хусусда Ўзбекистон тарафи билан мунтазам учрашувлар ўтказмоқдалар, музокаралар олиб бормоқдалар. ЕИ бу масалаларда биринчи навбатда Ғарбнинг манфаатларидан келиб чиқиб иш олиб бораётгани, аммо, демократия принциплари ҳаёт тарзига айланган Европа мамлакатлари Ўзбекистонда демократиянинг бўғилиши ва инсон ҳуқуларининг топталишига тамомийла кўз юмишлари мумкин эмаслиги ҳам ўз-ўзидан маълум.
Ўзбекистондаги Ғарб давлатлари дипломатик миссияларидаги манбалардан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон билан музокаралар жуда қийин кетмоқда. Ўзбек ҳукумати фақат хавфсизлик, террорга қарши кураш каби масалалардагина диалог қилиш истагида эканлигини очиқча билдириб, демократия ва инсон ҳуқуқлари масалаларини мутлақо тилга олинмаслигини истамоқда, акс ҳолда, музокаралардан мутлақо воз кечишини баён этмоқда экан.
ЕИ Мараказий Осиё билан энергетикага оид масалаларда алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор бўлгани сабабли, Ўзбекистоннинг позицияси мустаҳкам кўринмоқда. Германия тарафи бу масалларда асосий ташаббусчи ролини ўйнаб, сал кам ҳамма Европа мамлакатларини санкцияларни бекор қилишга рози қилиб бўлган.
Албатта, бундай бўлишини олдиндан тахмин қилса бўларди, дейди мухбиримиз. Ўзбекистон ҳукуматидан демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласида дарҳол олдинга кетишни талаб қилиш нореалистикдир. Шу сабабли, “Бирлик”нинг позицияси тўғри эканлигини тан олиш лозим.
Бу партиянинг фикрича, Ўзбекистоннинг Ғарб билан яқинлашиши, ўзбек ҳукумати буни истайдими-истамайдими аҳамияти йўқ, мамлакатимизга демократия шамолларини олиб келади. Бу шамолдан фойдаланиб демократияни ривожлантириш йўлида керакли ишларни қилиш ўзбек мухолифатининг вазифасидир.
Айнан шу ғоя “Бирлик” Партиясининг баёнотларида, партия раиси Абдураҳим Пўлатнинг турли чиқишларида, хусусан, АҚШнинг Хельсинки комиссиясидаги чиқишларида, ЕИ раҳбарларига йўллаган хатларида акс эттирилган.
16:00 - Мактаб ўқувчилари устидан назоратни кучайтиришга оид баъзи аниқликлар
Олдин хабар қилингандек, Андижон вилоятида мактаб ўқкувчиларини масжидга номоз ўқишга бордирмаслик хусусида мактаб директорлари ва синиф раҳбарларига тегишли топшириқлар берилган эди.
Ҳозир маълум бўлишича, мактаб директорлари бу масалада ўз навбатида тегишли чоралар кўришган. Энг аввало барча синф раҳбарлари ўз ўқувчиларининг ота-онасини мактабга чақириб, улардан тилхатлар ёздириб олишган. Тилхат тегишли мактаб директори номига ёзилган ва мазмуни тахминан шундай. "Мен, фалончи-пистончиев фалончи синифда ўқийдиган фарзандимни бозорга чиқиб тижорат ишлари билан шуғуланмаслигини (кўп болалар бозорда кичик аравалар судраб пул топишади ва бозорда пул ишлаш мумкин топшириқларни бажаришади) ва масжидга бориб номоз ўқимаслигини ўз зиммамга олдим ва фарзандимни назорат қиламан."
Олдин хабар қилинганидак, синф раҳбарлари ҳам худди шундай тилхатларни мактаб директорларига, мактаб директорлари эса ўз навбатида тегишли туман ҳокимиятига ёзиб беришган.
Бундан ташқари, тўртинчидан юқори синф ўқувчилари ҳам юқорида айтилган, олдиндан тайёрланган ва шакли бир хил бўлган тилхатларга қўл қўйишган.
Ҳозир Андижон вилоятида ҳар хил масалаларда олдиндан тилхат ёздириб олиш кенг тарқалмоқда, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения