26 April 2008
03:00 -
11:00 - Хюман Райс Вотч Ўзбекистонга қарши санкцияларни давом эттириш тарафдори 10:00 - Болалар меҳнатини эксплуатация қилишда пахтадан қуртга ўтилди - «Ҳижрат Сарбони» - № 46

11:00 - Хюман Райс Вотч Ўзбекистонга қарши санкцияларни давом эттириш тарафдори
Бу машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотнинг бугун Брюсселда тарқатилган баёнотида Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистон ҳукуматига қарши Андижондаги қонхўрликдан кейин 2006 йилда киритилган санкцяилар давом эттирилиши кераклиги айтилади, Бунинг сабаби сифатида, Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жиддий қадамлар қилмагани кўрсатилган.
Баёнотда айтилишча, бу санкциялар қандай форматда давом этиши йилига икки марта Европа Иттифоқининг Умуий масалалар ва ташқи алоқалар кенгашида кўриб чиқилади. Бу Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 28-29 апрель кунлари Люксембургада ўтказилади.
“Ҳаракат” сайтининг кечаги хабарларида Кенгашнинг мажлиси 27-28 апрель кунлари бўлиши айтилганди.
10:00 - Болалар меҳнатини эксплуатация қилишда пахтадан қуртга ўтилди
Андижон вилоятининг кўпчилик туманларида мактаб ўқувчиларини меҳнатга жалб
этишни янги турлари яратилмоқда. Туман ҳокимликларинининг қарори асосида, аслида буйруқ вилоят ҳокимидан чиққан бўлса керак, ҳар бир мактаб директори билан ипак
қуртини ўстириш ва пилла етиштириш бўйича шартномалар туздирилди. Маълумотларга қараганда, ҳар бир мактабга 40 грамдан қурт берилган.
Қурт боқиш иши албатта мактаб ўқувчиларининг зимасига юкланади. Бундан ташқари, мактабларнинг синф хоналаридан қурт боқиш учун жой ажратилади. Демак, ўқув хоналари камаяди ва буни ҳисобига ўқув соатлари қисқартирилиб, мактаб ўқувчиларига баҳолар қурт боқишда кўрсатган хизматлари асосида қўйилади.
Хуллас, мактаб ўқувчилари мактабга боришни хоҳламасликлари учун яна бир сабаб пайдо
бўлди. Текинга ишлаб бериш ўрнига мактаб ўқувчилари вақтларини бозорларда ва бошқа жойларда ўтказишса керак. Бозорда бўлганлар ҳарҳолда оилаларига ёрдам берадилар, бошқаларчи?
Кечагина мактаб ўқувчилари ўқиш вақтида мачтга бориб номоз ўқиганлиги учун чора-тадбирлар кўрилгани ҳақида хабар қилган эдик. Мана энди кўраяпмизки, мактаб ўқувчиларини “фойдали” ишга жалб қилишнинг яна бир йўли топилибди – қурт боқиш.
«Ҳижрат Сарбони» - № 46
Бишкекда «Ҳижрат Сарбони» газетасининг 46 сони тарқатилмоқда. Газетанинг бу сонида ҳам кўп материаллар бошқа ахборот восталаридан олинган. Шундай бўлса ҳам, балки, айнан шу сабаблидир, у ердаги мақолалар кўпчиликни қизиқтириши аниқ.
Муҳаррир ўринбосари Ёдгор Турлибековнинг «Каримовдан ҳайкаллар ҳам безор» мақоласи – фақат шу газетада ўқилиши мумкин бўлган лаувҳадир. Таниқли ҳуқуқ ҳимоячисининг бу лавҳасида яқинда Тошкент марказида бир қатор тарихий ёдгорликларнинг бузиб ташланиши ва бузиб ташлаш буйруғини берган Ўзбекистон президентининг шахсаи анализ қилинади.
“Ҳаракат” сайтидан олинган Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг Остонга визитини анализ қилувчи мақола ҳам етарлича қизиқарли. 12 апрель куни Ўзбекистонни тарк этган 2 хуқуқ ҳимоячиси - Абдулло Тожибой ўғли ва Ахтам Шаймардонга бағишланган мақола "Узньюс" сайтидан олинган.
Газетанинг оҳирги саҳифаларида мухаррир Алишер Сарбоннинг "Ўзбекистон: Шўро мамлакатидан – Кафолатлар мамлакатига" ва "Мактабдаги йиғилишлар" каби мақолалари берилган. Улар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.
"Харакат" сайти орқали эълон қилинган Ядгор Турлибековнинг мурожатига жавобан тахририят электрон почтасига кўп хатлар келишга бошлабди. Уларда дунёнинг барча бурчакларида яшовчи ватандошлар газетага ўзининг яхши тилаклар билдиришиб, қўллаб-қуватлашмоқда. Бу хатларнинг муалифларига "Ҳижрат Сарбони" тахририяти ўз минотдорчилигини билдиради.