28 April 2008
03:00 -
23:30 - Қорақалпоғистонда Санъат институтининг филиали очилади 22:30 - Ўзбекистонда яна бир тутуриқсиз телеканал фаолият бошлади - Яна бир паспорт можароси: эстафета “Эзгулик”да! 9:00 - Швеция газетасида яна Пўлат Охуннинг м

23:30 - Қорақалпоғистонда Санъат институтининг филиали очилади
Бугун Президент Ислом Карим “Ўзбекистон давлат санъат институтининг Нукус филиалини ташкил этиш” ҳақидаги Қарорни имзолади. Унга кўра, қорақалпоқ халқининг “бетакрор санъати ва маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилаётган” мазкур олий ўқув юрти бу йилги ўқув йилидан фаолият кўрсатади. Дастлабки йилда мазкур филиал 25 нафар талабани қабул қилиши режалаштирилган.
22:30 - Ўзбекистонда яна бир тутуриқсиз телеканал фаолият бошлади
Айни кунларда мамлакатимиз телеэкранларида "СофТС Ўзбекистoн" телеканали фаолият бошлади. Россия Федерациясининг СТС телеканали кўрсатувлари ва маҳаллий диджейларнинг тутуриқсиз лавҳаларини намойиш этаётган каналга яна Гулнора Карим ҳомийлик қилаётгани айтилмоқда. Terra Group ширкати томонидан молиялаштирилаётган мазкур каналнинг эфир вақти давлат каналларига қараганда бирмунча узун — тонгги 6 дан кечаси 4 гача. Мазкур канал россияликлар томонидан назорат қилинади, каналга Россия томонидан улуш киритган "СТС Медиа" ширкатининг ҳиссаси 51 фоиздир, дейди мухбиримиз.
Яна бир паспорт можароси: эстафета “Эзгулик”да!
Яқинда жазони ижро этиш муассасидан озодликка чиқарилган инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Зомин тумани бўлими раиси Улуғбек Каттабековнинг паспорти олиб қўйилди ва туман ички ишлар бўлимида тасодифан “йўқолиб” қолди. Паспортини қайтаришни сўраган ҳуқуқ ҳимоячисига унга янги паспорт берилиши, йирик миқдордаги жаримадан сўнг бу амалиёт монеликсиз адо этилиши тушунтирилди. Аммо ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи паспорт билан боғлиқ можаро узоққа чўзилишидан хавотир изҳор қилмоқда.
Боиси, дейди мухбиримиз, Ҳюман Райтс Вотс ташкилотининг Ўзбекистон ваколатхонаси раҳбари Игор Воронциов, ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Саша Петренко ва Бахтиёр Ҳамроевлар ҳуқуқ ҳимоячисини зиёрат қилгани, унинг ҳолидан хабар олгани боришганидан сўнг Улуғбек ИИБ бошлиғи ҳузурига келтирилди. Меҳмонларнинг шахси борасида батафсил сўроқ қилиниб, қадамини ўйлаб босиши борасида огоҳлантирилди.
9:00 - Швеция газетасида яна Пўлат Охуннинг масаласи кўтарилди
“Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охуннинг оила аъзолари яшайдиган Швециянинг Хельсинборг шаҳрида чиқадиган "Helsingborgs Dagblad" газетасининг 25 апрель сонида бир мақола эълон қилинди. Унда Пўлат Охуннинг бир йилдан бери Ўзбекистонда паспортини аламаштиролмаётгани ва бунинг атрофидаги можаролар тилга олинган. Мухолифатчининг оила аъзолари бир йилдан ошган вақт ичида у билан кўришиш имкониятидан маҳрум қилинганлари ва Швеция ҳукуматининг ёрдамига муҳтож эканликларини билдириб, бу мамлакатнинг Ташқи ишлар вазири Карл Билдтга мактуб йўллаганлари ҳам мақолада ёзилган.
Маълумки, бугун-эрта Карл Билдтнинг ҳам иштирокида Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Кенгаши Люксембургада ўтказилади. Бу Кенгашнинг кун тартибида Ўзбекистон ҳукуматига қарши киритилган санкцияларнинг тақдири масаласи ҳам бор. ЕИ санкцияларни йўқ қилиш учун Ўзбекистон ҳукуматидан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, демократияни ривожантириш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашни талаб қилмоқда.
Яқинда “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ҳам Карл Билдтга хат билан мурожаат қилиб, Пўлат Охун масаласини Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўйича бошқа масалалар билан ЕИ ташқи ишлар вазирлари Кенгашида кўтаришни сўраган эди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам Швеция газеталарида Пўлат Охуннинг паспорти атрофида бўлаётган воқеалар бўйича бир неча мақола эълон қилинган. Швеция ташқи ишлар вазири буларни ҳисобга олиши ва Люксембургдаги йиғилишда маълум қадамлар қилиши кутилмоқда.
8:00 - Украинадаги янги сиёсий кризис ўзбек демократлари учун ҳам сабоқ бўлиши керак
Ҳа, Украинада яна кризис, яна демократлар ичида.
Зарғалдоқ инқилобидан кейин, 2005 йил февралдида Виктор Юшченко президент, Юлия Тимошенко – Бош вазир бўлди. Аммо, Юшченко-Тимошено коалицияси 9 ой ҳам оёқда туролмади ва 2005 йил ноябрь ойида коалиция ичидаги ўзаро жанжаллар туфайли Тимошенко истеъфога жўнатилди.
Шундан кейин Бош вазирлик лавозимига ўтирган Регионлар Партияси раҳбари, кўпроқ Россия тарафдори бўлган Виктор Янукевич собиқ зарғалдоқчи, парламент спикери Александр Мороз билан коалиция тузди, ва натижада, зарғалдоқчилар мухолифатда қолдилар. Зарғалдоқ инқилоби давомида, ўша пайтдаги президент Кучмага қаршилик кўрсатиш ниятида, зарғалдоқчиларнинг ўзи президент ваколатларини конституциядаги ўзгартиришлар орқали кескин қисқартириб қўйганлари сабабли, янги президент Виктор Юшченко Янукевич-Мороз коалицияси олдида қўллари боғланган ҳолда қилди.
2007 йилга келиб, Юшченко ва Тимошенко қайтадан бирлашдилар ва Юшченконинг моҳирона сиёсати туфайли ўша йили сентябрь ойида ўтказилган эрта парламент сайловларида 2 кишилик фарқ билан бўлса ҳам парламентда кўпчиликни ташкил қилувчи янги коалиция туздилар. Юлия Тимошенко қайтадан Бош вазир лавозимига ўтирди. Аммо, бу коалиция ҳам узоққа бормайдиганга ўхшайди.
Шу кунларда Юшченко ва Тимошенко ўртасида яна ички кураш бошланди. Табиий, бунинг орқасида бу икки шахс атрофидаги одамларнинг шахсий манфаатлари ётибди. Лекин, ташқи кўринишидан, ҳар иккала лидер мамлакат учун фойдалироқ бўлган бошқариш системасини қидираётгандек.
Президентнинг ваколатлари чекланганидан фойдаланган Тимошенко, бугун мавжуд бўлган президент-парламент республикасини парламент-президент республикасига айлантириш учун ҳаракат қилмоқда. Бош вазир парламентда тайинлашини ҳисобга олсак, парламент-президент республикасида Бош вазир энг кучли мақомга айланади. Юшченко эса, Кучма замонида каби кучли президентдан иборат бўлган президент-парламент формасини қайтадан тиклаш ниятида.
Тимошенконинг парламентдаги фракцияси бу масалада Янукевич фракцияси билан ҳамкорлик қилабошлаганини хоинлик деб баҳолайдиганлар ҳам топилса керак, аммо, Украинадаги сиёсий манзара шундай. Улар биргаликда конституцияга ўзгартиришлар киритиш хусусида лойиҳа тайёрлашди ва ҳозир уни парламентга тақдим қилишмоқчи. Агар тақдим қилишса, бу лойиҳа муваффақ тасдиқланади. Аммо, Юшченко бундай ташаббуснинг йўлини тўсиш учун анчагина имкониятларга эга.
Хуллас, зарғалдоқчилар яна ички урушга киришганга ўхшайди.
Украинадаги бу воқеалар Ўзбекистондаги демократик мухолифат учун ҳам дарс бўлиши, Юшченко-Тимошенко коалицияси каби мўрт бўлмаган демократлар иттифоқи ҳозирданоқ яратилиши керак. Энг яхшиси, бир биридан фарқи кам бўлган демократик партия ва гуруҳларни ягона ташкилотда бирлаштиришдир.
Абдураҳим Пўлатнинг ҳамма кучларни “Бирлик” Партиясида бирлаштириш учун олиб бораётган ҳаракатлари қанчалик муҳим эканлигини Украинадги воқеалар мисолида янада яққолроқ кўриш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения