25 April 2008
03:00 -
23:00 - Пўлат Охун Германия элчихонасининг маъсул ходими билан учрашди - Брюсселда яна Пўлат Охуннинг паспорти масаласи бўйича пикетлар ўтказилди
23:00 - Пўлат Охун Германия элчихонасининг маъсул ходими билан учрашди

Кеча Андижонда бўлган Германия элчихонасининг биринчи котиби “Бирлик” Партиясининг ташқи алоқалар бўйича раис ўринбосари Пўлат Охун билан учрашди. Улар Ўзбекистондаги аҳвол, Европа Иттифоқининг Ислом Карим ҳукуматига қарши киритган санкцияларининг келажаги, “Бирлик”нинг бу хусусдаги позицияси ва унинг шу кунларда ЕИ Иашқи ишлар вазрлари Кенгашига йўллаган чақириқлари хусусида гаплашдилар. Пўлат Охуннинг паспорти масаласи ҳам алоҳида тилга олинди.

ЕИ Ташқи ишлар вазирларининг Кенгаши 27-28 апрель кунлари ўтказилиши маълум бўлди. ЕИ аъзоси бўлган Германия нинг расмий вакили шу йиғилиш олдидан Андижон воқеаларидан кейин бу ердаги вазиятни ўрганиш учун Андижонга келган ва Пўлат Охун билан ҳам учрашган. У гаплашилган мавзулар бўйича ҳам Берлин ҳам Брюсселга хабар беришини билдирди.

Брюсселда яна Пўлат Охуннинг паспорти масаласи бўйича пикетлар ўтказилди

Бугун бу шаҳарда иккити пикет бўлди. Европа Иттифоқи комиссияси (ҳукумати) биноси олдида ўтказилган пикетда “Бирлик” Партисиянинг фаоллари Исмоил Дадажон, Акбар Ориф, Мухиддин Иноғом ва Голландияда яшаётган ўзбек муҳожири Нуритдин Низомитдин иштирок этишди. Уларнинг қўлларида қуйидаги плакатлар бор эди.

EUROPEAN UNION! DEMAND FROM UZBEKISTAN TO RESPECT HUMAN RIGHTS
AND RECOGNIZE DEMOCRATIC OPPOSITION!

UZBEKISTAN! STOP TO VIOLATE CIVIL AND POLITICAL RIGHTS OF PULAT AKHUNOV, THE LEADER OF UZBEK OPPOSITION!

UZBEKISTAN HAS TO STOP TO PERSECUTE DEMOCRATS AND GIVE A PASSPORT TO PULAT AKHUNOV!

Пикетчиларниннг олдига ЕИ ҳукумати раҳбари мавқесига эга бўлган Хавьер Солананинг вакили тушди ва улар билан суҳбатлашди. Унга Ўзбекистондаги аҳвол, Пўлат Охуннинг ҳуқуқлари бузилаётгани, Ўзбекистон ҳукумати бир йилдан бери паспорт унга бермаётгани ҳақида махсус петиция топширилди. ЕИ вакили бу ҳужжат ва пикетчиларнинг талаблари ҳозироқ ЕИнинг тегишли органларига етказилишини айтдии ва шу кунларда бўладиган ЕИ Ташқи ишлар вазилари кенгашида ҳам бу масалалар тилга олинишини билдирди.

Шу соатларда Ўзбекистоннинг бу мамлакатдаги элчихонаси олдида “Бирлик” Дилшод Тиллахўжа ва “Ўзбекистонда демократик реформалар учун” ташкилотининг вакиллари юқорида айтилган талаблар билан бошқа бир пикет ўтказишди. Кейинчалик уларнинг олдига биринчи пикетдагилар ҳам келиб қўшилишди. Аввалига элчихонанинг очиқ бўлган деразалари пикетчилар кўпайиши билан бекитилди. Уларнинг талабларига қарамасдан элчихонадан ҳеч ким ташқарига чиқмади. Элчихона эшиги олдидаги микрафон орқали пикетчилар билан рус тилида гаплашган бир киши “Биз ҳеч ким билан учрашмаймиз, бу каби ёзма талабларни қабул қилмаймиз” деб жавоб берди.

Афтидан, элчихона одамлари полицияга телефон қилишган. Шахар полициясидан Дилшод Тиллахўжанинг мобил телефонига қўнғироқ қилишда ва пикет рухсатсиз бўлгани учун уни тўхтатишни сўрашди. Полиция бу каби кўп пикетлар ташкил қилган Дилшодни яхши билан экан. Шундан кейин пикетчилар тарқалишди.

Нима бўлганда ҳам, дейди мухбиримиз, ЕИнинг Ўзбекистонга қарши киритилган санкцияларининг тақдири ҳал қилинаётган бир пайтда, ўзбек демократлари ўз овозларини яна бир марта ЕИ ва Ўзбекистонга эшиттириб қўйишди

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону