20 April 2008
03:00 -
23:00 - Ўзбекистонда ҳаво совиди ёки тумов эпидемияси - Макатабларда “Оталар мажлиси” ташкил этилди

23:00 - Ўзбекистонда ҳаво совиди ёки тумов эпидемияси
Мухбирларимизнинг жойлардан йўллаётган хабарларига кўра, Ўзбекистонда баҳорнинг айни чилласида ҳаво ҳарорати бирмунча совиб, цельсий шкаласида +2 даражагача тушиб кетган. Тоғли районларга қалин қор тушган, бундан икки кун аввал Тошкентни Фарғона водийси билан боғловчи довон 1,5 соатга ёпиб қўйилди. Гидрометролошгия марказининг айтишича, энди ҳаво соивши билан боғлиқ хавф ортда қолди. Совуқ етказган талофатлар ҳақида маълумотлар йўқ, дейди мухбиримиз.
Мамлакатда бирмунча ҳаво салқинлаган айни кунларда аҳоли ўртасида тумов эпидемияси юзага келди. Эпидимологик вазият расмий идораларда қайд этилмаслиги боис бу жараёнга расмий тус берилмади. Бу галги тумов эпидемияси бироқ бошқачароқ, яъни томоқ оғриши, енгил йўтал, тана ҳароратининг бироз кўтарилиши ва бурун битиши билан ўтмоқда.
Макатабларда “Оталар мажлиси” ташкил этилди
Бугун мамлакатимиздаги барча ўрта мактабларда оталар мажлиси ташкил этилди. Ўқувчиларнинг фақат оталари ташриф буюрган мажлисларга жамоатчилик вакиллари, таниқли шахслар ва ҳокимият мутасаддилари келдилар. Масалан, Тошкентнинг Сергели туманидаги мактабларга келган Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти вакиллари Ўзбекистон ҳукуматининг бағрикенглик билан халқаро ташкилотларнинг мамлакатимизга келишига қайта йўл бераётгани, аммо уларнинг нияти холис бўлмаслиги мумкинлигига тўхталди.
Институтнинг “Жамият” газетаси муҳаррири Сирожиддин Рауф юртимизда болалар сиёсати, уларнинг ҳар қандай экспулатациядан озодлиги, аммо айрим ноҳукумат ташкилотлар Ўзбекистон ҳуқумати болалар меҳнатидан фойдаланаётгани ҳақида уйдирмалар тарқатишаётганини таъкидлади. Яқин икки ойда бу хусусда икки қонун қабул қилингани, икки халқаро Конвенция тан олинганини билдирган нотиқ бундай провокациялардан эҳтиёт бўлиши кераклигини урғулади. Афтидан, бу ҳаракатлар дунё бўйлаб Ўзбекистонда бола меҳнатига қарши ўтказилаётган акцияларга жавоб бўлса керак, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения