19 April 2008
03:00 -
22:00 - Абдураҳим Пўлат: Ўзбек демократик мухолифати шеъриятида “муборакчилик”

Авваламбор, “муборакчилик” атамасининг маъноси ҳақида. Фанлар Академиясининг мен ишлаган Кибернетика институти касаба уюшмаси ташкилотининг Муборак исмли раиси бўларди. Оиласи бузилгани сабабли ягона фарзандини ўзи тарбиялайдиган бу аёл, соддароқ қилиб айтсак, анчагина чапани, салбийроқ маънода, эркаксифат бир шахс эди. Кўпчилик биладики, у пайтларда касаба уюшмаси ташкилотининг қўлида анча имкониятлар бор бўлган. Давлатдан уй олиш учун у ерда навбатда турасиз, дам олиш учун бирон ерга йўлланма олмоқчи бўлсангиз ҳам, у ерга бош урасиз. Шу сабабли касаба уюшмаси ташкилотларининг раислари қанчалик “обрўли” бўлганини айтиб ўтириш ортиқча. Бизнинг Муборак ҳам шундайлардан эди. Ҳамма унининг ҳурматини ерига қўяр, бўлар-бўлмас ишларини мадҳ қиларди.
Биз Муборак билан маълум вақт бир лабараторияда ҳам ишлаганимиз учун умумий яқин танишларимиз кўп эди, туғилган кунларни нишонлаш, тўй каби тадбирларда кўпинча бирга бўлардик. Ўша йиллари Муборакнинг қобиляти яна бир соҳада ўзини кўрсата бошлади. Масалан, бирор танишимизнинг туғилган кунини оила-дўстлар доирасида нишонлар эканмиз, Муборак 5-10 дақиқа ичида унга бағишлаб шеър ёзадиган одат чиқарди.
Шеър ёзиш механизми қуйидагича эди. Муборак бир варақ қоғозга туғилган куни нишонланаётган одамнинг исми-фамилиясини сатр бўйлаб эмас, устун қилиб, бош ҳарфлар билан ёзарди ва кейин ҳар бир ҳарф бошланган қаторни шу ҳарф билан бошланадиган жумла билан тўлатарди. Табиий, қатордаги жумлалар ўта ибтидоий шаклда қофиялаштириларди, жумлаларда шеър қаҳрамонининг табиати ва таржимаи-ҳолига оид баъзи фактлар ёритиларди. Қарабсизки, шеър тайёр. Қанчалик ибтидоий бўлмасин, муҳит ширакайф, муаллиф эса “босс” бўлгани сабабли, шеър олқишлар билан кутиб олинарди ва яна бир неча дақиқадан кейин бутунлай унутиларди.
Биронта воқеага муносабат билдириш учунгига апил-тапил ёзилган ўта ибтидоий сатрлар тўқиш (шеър ёзиш, дейишга тилим бормайди) анаънасини “муборакчилик” деб атар эканман, бугунги “муборакчилик” ҳақида бир икки оғиз сўз айтмоқчиман.
Ўзим мазохист деб атаганим ўзбек мухолифатига оид сайтларни вақти-вақти билан кўриб тураман. Улар мазохитсликни ташлаб, реал ҳаётий масалалар билан шуғулланишга бошлашмадимикан, деган умид билан кираман. Аммо, минг афсуски, у бечораларнинг бундан бошқа ишларга қурби етмаслигига яна бир марта шоҳид бўламан. Одамларни курашга эмас, йиғи-сиғи билан машғул бўлишга ундашни касб қилиб олган мухолифат сайти эгаларию у ерга бир нарсалар ёзаётган одамларга ҳайрон қоламан.
Ҳозир бу сайтларда “муборакчилик” барқ уриб гуллаётгани ҳам кўриниб турибди. Энди оддий йиғи-сиғи уларга кам кўринмоқда, қофияли сатрлар (улар буни шеърият, деб ўйлашса керак) билан йиғлаш одат тусига кирган. Ҳаммадан Лермонтов Пушкиннинг ўлими ҳақида ёзгани каби тарихда қоладиган шеър ёзишни талаб қилиш мантиқсизлигини тушунаман, аммо, ҳеч бўлмаса қисқа бир муддатда яшайдиган стрларинигина одамларнинг эътиборига ҳавола қилиш кераклигини ҳам тушунишмаганини тушунмайман.
Менга аслида, мухолифат сайтларида “муборакчилик”нинг гуллаётгани ҳам эмас, бу масаланинг бошқа бир тарафи муҳимроқ кўринмоқда.
Бу бир тўда қўлбола шоирларга ўз ижоди билан йўл кўрсатувчи бўлиш ўрнига, уларнинг даражасига тушиш йўлидан кетаётган ҳақиқий ва тиниқли Ёдгор Обид, Жаҳонгир Муҳаммад каби шоирларнинг келажагидан хавотирдаман.