17 April 2008
03:00 -
23:30 - Абдулла Қуватов: Йўлдош телевидениени ишга тушириш энг долзарб масала бўлаяпти 23:00 - Испан Омбудсмани шунчаки учрашувлар ўтказмоқда - Венгрия Молия вазири Ўзбекистонга келди 22:30 - Ҳамшира маъмурий буйруқбозлик

23:30 - Абдулла Қуватов: Йўлдош телевидениени ишга тушириш энг долзарб масала бўлаяпти
“Бирлик” Партияси раиси ўринбосари, партиянинг Самарқанд вилоят ташкилоти раҳбари Холиқназар Ғаниев шу кунларда “Ҳаракат” агентлигига мухолифат фаоли Абдулла Қуватовнинг ўтган йили президент сайлови кампанияси бошланиши арафасида “Озодлик” радиосига йўллаган хатининг нусхасини юборди. Хатда кўтарилган мавзу ҳали ҳам актуаллигини йўқотмаганини ҳисобга олиб, у билан ўқувчиларимизни таништириш фойдали бўлади, деб ҳисобладик.
“Бирлик” Партияси Самарқанд вилояти ташкилоти Кенгашининг аъзоси Абдулла Қуватовнинг “Озодлик” радиосига юборган хати билан сайтимизнинг “Актуал мавзу” бўлимида танишиш мумкин.
23:00 - Испан Омбудсмани шунчаки учрашувлар ўтказмоқда
Испания Қироллиги Халқ ҳимоячиси Энрике Мугика Герцог раҳбарлигидаги делегация мамлакатимизда бир қатор учрашувлар ўтказмоқда. Евроиттифоқ билан муносабатлар илиқлашаётган бир паллада рамзий аҳамият касб этадиган мазкур ташриф амалий жиҳатдан самарасиз бўлса-да, муносабатларни мустаҳкамлашда аҳамиятлидир. Расмий хабарга кўра, Испания Омбудсмани Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати раиси Илгизар Собиров, Қонунчилик палатаси спикери Дилором Тошмуҳамедова, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари Бахтиёр Мирбобоев (бу судда анча йиллардан бери раис йўқ, балки бунга ҳожат ҳам йўқ .- Ҳаракат) билан учрашган. Ўзаро салом-аликлардан сўнг яна ўлим жазосининг бекор қилиниши-ю қамашнинг судларга олиб берилишига оид гап-сўзлар билан учрашувлар ниҳояламоқда, дейди мухбиримиз.
Венгрия Молия вазири Ўзбекистонга келди
Бугун Венгрия Республикаси Молия вазири Янош Вереш мамлакатимиздаги бир қанча вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашди. Савдо саноат палатаси раиси Алишер Шайховнинг қабулида бўлган венгер ғазначиси ўзи билан бир қанча ишбилармон компаниялар раҳбарлари, бизнесменлар келганини таъкидлади. Вазирнинг айтишича, Ўзбекистон тарафи билан икки томонлама солиқдан қочиш тўғрисида битим имзоланди. Албатта, бундай битим имзоланишига жиддий сабаб бор. Ўзбекистон Европанинг бу мамлакати билан деярли алоқаларни йўлга қўймаган, ўтган йили товар айрибошлаш ҳажми атиги 32,4 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
22:30 - Ҳамшира маъмурий буйруқбозлик қурбони бўлди
Куни кеча маҳаллий трасса атрофини тозалаш учун олиб чиқилган Қашадарё вилояти Нишон тумани Марказий шифохонаси ходимлари маъшум ҳодисанинг гувоҳига айландилар. Марказий касалхона туғруқ бўлими ҳамшираси Зилола Саидқуловани трассада машина уриб кетди. 1982 йида туғилган Зилолани воқеа жойида жон таслим қилди. Мухбиримизнинг таъкидлашича, йўл четини мажбурий тозалашга вилоят ҳокими буйруқ берган. Айтишларича, шу куни ҳукумат раҳбарларидан бири мазкур трассадан ўтиши лозим экан.
17:00 - Шоир оиласига... сиёсий террор! (“Эзгулик” жамиятининг Баёноти, 17 апрель 2008)
Мухолифатчи шоир Юсуф Жума юртимиздаги минглаб, миллионлаб кишилар издиҳомида оммавий ҳуқуқсизлик, авторитар сиёсатга қарши исён қилмаганида қамалармиди? Унинг бир ўғли Машраб “ўғри”га, иккинчи фарзанди Бобур “безори”га айланармиди? Оиласи, мурғак фарзандлари сиёсий бошпана тилаб, халқаро ташкилотлар эшигида сарғаярмиди? Қариндош-уруғ, маҳалла-кўйнинг кўнглига ваҳм оралаб, режимнинг тарғибот қуроли ишга тушганида... шоирга қарши фитнада қатнашармиди? Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган оила бекаси Гулнора Олтиеванинг изтиробли мактубида ана шу ҳақли саволлар ўртага ташланаркан, муштипар аёл биз ҳуқуқ ҳимоячиларидан мадад сўрайди. Юсуф Жуманинг ўзини йўқотишмоқчи бўлишаётганини ҳис этиб, “Эзгулик”нинг бу ишга бош қўшишини илтимос қилганини айтади.
Аслида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Юсуф Жума ва унинг Бобур ҳибсга олинган дастлабки соатлардаёқ унинг ҳимоясига отланганди. Дарҳол жамиятнинг Марказий бошқаруви мажлиси чақирилиб, гумонланувчи Жумаевларни тергов ва сўроқлар пайтида ҳимоя қилиш учун жамият фаоли Васила Иноятовага ваколат берилганди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига тегишли тартибда мурожаат қилиниб, Ўзбекистон процессуал қонунчилигида ноҳукумат ташкилотларининг жамоатчи ҳимоячи тайинлаш ҳуқуқи мавжудлиги эътироф этилганди. Афсуски, Миллий хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси, Бош прокуратуранинг ички ишлар идораларида қонунга риоя этилишини назорат қилиш Бошқармалари амалий ёрдам беришмади. Аксинча, Ўзбекистон Бош прокуратураси, Тошкент вилояти прокуратурасидан олинган жавоб хатларида мурожаатларимизга Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари жавоб бериши лозимлиги такрорланган.
Дастлабки тергов ва сўроқлар адоғига етмай туриб, Ўзбекистон телеканалининг Сиёсат муҳарририяти томонидан Юсуф Жума ва унинг оиласи шаънини қораловчи кўрсатув ташкил этилди. Бу ҳаракатлар миллат шоири Юсуф Жумага қарши сиёсий террор бошлангани, унинг ҳимоя ҳуқуқидан амалда маҳрумлиги, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан марҳамат кутиш ортиқча эканига ишора эди. Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан жорий этган жазо санкциялари тақдиридан каловланаётган бир паллада ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифат фаолларига нисбатан намойишкорона бир сигнал эди. Халқаро муносабатлар аслида бир сиёсий ўйинлар экани, тузумга қарши бош кўтарган кишига жазо муқаррарлигига таъкид эди.
Ана шу таъкид, ана шу пўписа куни кеча жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди ҳукми билан қонунлаштирилди. Аслида Юсуф Жума ва унинг оиласига қўйилган айбномалар билан ҳар куни, ҳар соатда ўнлаб кишилар судланадилар. Лекин шоир оиласи теварагида ташкил этилган бундай спектаклдан кўзланган мақсад, шубҳасиз, сиёсий ҳуқуқлар, сўз эркинлиги учун майдонга чиққан ҳар бир шахсга жазо муқаррарлигини намойиш этишдир.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти аввалги пресс-релизларида, баёнотларида Юсуф Жума ва унинг оиласи атрофидаги можаролар билан боғлиқ тафсилотларга кўп марта тўхталган. Қолаверса, оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда ёзилмоқда ҳам. Шу боисдан ҳам жамият мазкур мухтасар баёнотида мухолифатчи шоир ва унинг оиласига нисбатан ташкил этилган сиёсий террорни қоралаб, Ўзбекистон ҳукуматини суднинг кейинги босқичларида бундай абсурддан қўлини тортишга чақиради.