16 April 2008
03:00 -
19:00 - “Бирлик” Партиясининг навбатдаги қурултойи хусусида Абдураҳим Пўлатнинг мактуби 9:00 - “Бирлик”нинг Самарқанддаги лидери яна пойлоқчилар исканжасида

19:00 - “Бирлик” Партиясининг навбатдаги қурултойи хусусида Абдураҳим Пўлатнинг мактуби
Партия раиси Абдураҳим Пўлат 14 апрелда ўз ўринбосарлари Пўлат Охун, Ҳамдам Сулаймон, Дайнов Ташанов, Холиқназар Ғаниев, Исмоил Дадажон, партия Бош котиби Васила Иноят ва партиянинг вилоят ташкилотлари раҳбарларига мактуб йўллаб, “Бирлик”нинг навбатдаги қурултойи ва ундан олдин ўтказиладиган Марказий Кенгаш (МК) мажлиси хусусида қисқача ўз фикрларини билдирди.
Қурултойга тайёрланиш, суст бўлса ҳам давом этмоқда, дейилади унда. Шунинг учун яқинда Қўқонда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида таклиф қилинганидек, Марказий Кенгаш мажлисини ўтказиш муҳим. Маълумки, аввал МК мажлиси 13 апрелга режалаштирилганди. Аммо, апрель ойининг бошларида Бош котиб Васила Иноят Европада сафарда бўлгани сабабли, мажлис 20 апрелга қолдирилди.
Абдураҳим Пўлат мажлисни пухта тайёрлаб, самарали ўтказиш учун уни яна ҳам кечроққа, аниқроғи, 17 ёки 18 майга қолдиришни таклиф қилди. “Бирлик” лидерининг мактубида бунинг учун қуйидаги сабаблар кўрсатилган.
Биринчидан, партиянинг бундан кейинги фаолият стратегияси, бундан хам муҳими, тактикалари қандай бўлиши ҳақида аниқ бир фикр йўқ. Албатта улар қурултойда бўлади. Аммо, бутун дунёнинг тажрибасидан маълумки, қурултойда олинадиган қарорларнинг лойиҳалари демократик ва ошкоралик руҳида аввалдан партия структураларида муҳокама килинади ва қурултойга тайёрлаб келинади. Партия раисининг фикрича, партия стратегияси ва тактикасини белгилашда “Ҳаракат” журналининг охириги сонида берилган «Ўзбекистон президент сайловидан кейин НАТО йўлида» номли бош мақоладаги фикрлар асос қилиб олиниши мумкин. Аммо, бу фикрлар қурултойгача, хусусан, вилоят конференцияларида, чуқур муҳокама қилиниб, керак бўлса яна пишитилиши лозим. Айниқса, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида НАТОга аъзо бўлиш ҳаракатлари асосий роль йўнаши кераклиги хусусидаги тезис ҳар тарфлама муҳокама қилиниши керак.
Иккинчидан, партия раиси ўринбосари (Исмоил Дадажон назарда тутилган бўлса керак) даражасида, Қўқондаги мажлисда айтилгандек, партияга қарши провокацион ишлар қилинди, мурожаатлар тарқатилди. МХХ, эркчи 53-54-чилар ва ислом экстремистларининг бир ёқадан бош чиқариб тайёрлаганлари маълум бўлаётган бу провокацион чиқишларнинг ҳеч қандай перспективаси йўқ бўлса ҳам, партия сифатида бу воқеага ҳеч нарса бўлмагандек қараш қурултойда бекорчи бахслар чиқариши ва қурултойнининг самрадорлигига салбий таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун бу масалага қурултойдан аввал очиқлик киритилиши ва нуқта қўйилиши керак.
Бу мактубда фундаментал масалалар кўтарилганини урғулаш лозим, дейди мухбиримиз. Масалан, Ўзбекистонни НАТОга аъзо қилиш йўналишидаги фикр фундаменталликдан ташқари, утопик ғояга ҳам ўхшаб кетади. Аммо, унутмайликки, бир вақтлар “Бирлик” мустақиллик ҳақида гапирганда ҳам, бу нарса кўпчиликка утопиядек кўринарди, аммо, ҳозир бу ҳаётий факт. Мустақилликка тиш-тирноғи билан қаршилик қилган Ислом Карим каби сиёсатчилар энди ўзларини мустақилликнинг меъмори ҳисоблашдан ҳам уялмайдилар. Шуларни эсласак, яна бир неча йилдан кейин Ўзбекистон НАТО аъзо бўлиб, ҳам мустақиллик ҳам демократиянинг келажагини тўла кафолат остига олиши утопия эмаслигини тушунишимиз мумкин.
“Бирлик” Партиясини кучсизлантириш мақсадида “Бирлик” халқ ҳаракатини тиклаш, шубҳали ёшларни унга қарши уюштириш ғояларининг ўртага ташланиши ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак бўлган нарсадир. Кечаги хабаримизда Ўзбекистоннинг тегишли органлари бир маҳаллар “Бирлик” номини, шу кунларда “Эзгулик” номини ишлатиб турли ташкилотлар тузганлари ва бу каби ишларнинг мақсади ҳақида ёзгандик. Ҳеч шубҳасиз, “халқ ҳаракатини” тиклаш ғояси ҳам ўша органлардан чиққан. Ҳаммага маълум Марат Зоҳидовнинг бу ишларга режиссерлик қилаётгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Аммо, минг афсуски, “Бирлик”нинг кучайиб боришини истамаган эркчи 53-54-чилар ва асосий мухолифат партиясининг дунёвийлик принципида мустаҳкам туришини ёқтирмаган исломчилар бу масалада ҳукуматнинг махсус органлари билан бир сафда туриб иш олиб боришгача етиб келишди. МХХнинг Лондонда ўрнашган резидентлари ҳам “Бирлик”га қарши фаолликларини оширишаётгани сир бўлмай қолмоқда.
Бундай шароитда, “Бирлик” Партияси раисининг мактуби партия сафларини янада мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эгадир. Нима бўлса ҳам, партия бу босқичдаги курашдан, аввалгиларидек, муваффақиятлар билан чиқишига ҳеч шубҳа йўқ.
9:00 - “Бирлик”нинг Самарқанддаги лидери яна пойлоқчилар исканжасида
Президент Ислом Каримнинг Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиш учун бу ерга келиши муносабати билан бўлса керак, кеча эрта тонгданоқ “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари, партиянинг Самарқанд вилоят ташкилоти раҳбари Холиқназар Ғанининг уйи яқинида давлат номерлари олиб қўйилган «Жигули»-пойлоқчилар пайдо бўлишди. Улар мухолифатчининг уйидан 30 метрдан 150 метргача бўлган масофада ўзларининг одатий «пост»ларини эгаллашди.
Соат роппа-роса 15-00 да уйдан чиқиб қўшни маҳаллада яшовчи ўғлиникига бориш учун йўлга чиққан Холиқназар ака уйидан 50 метрча узоқлашмасидан, номерсиз жигарранг «Жигули»дан 30 ёшлар чамасидаги даванг йигит чиқиб унинг йўлини тўсди ва «Илтимос, домла, уйингизга кириб ўтиринг», деди. У насиҳатомуз шаклда гапирса ҳам, йўл тўсиш ҳаракатлари билан нияти жиддий эканлигини очиқча кўрсатарди.
Бу ҳолат мухолифатчининг иззат нафсини оғритти ва у қизишиб: «мен ўз ҳақ-ҳуқуқимни яхши биламан, кимнинг-да бўлсин менга буйруқ беришига тоқат қилолмайман» деб, йўлини давом эттирмоқчи бўлди, лекин йигит йўл бермади. Провокацияга учиб, у билан тўғридан-тўғри жангга киришни истамаган Холиқназар ака уйига қайтди. 1,5 соатча ўтгач, пойлоқчилар тўсатдан ўз «пост»ларини тарк этишди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения