15 April 2008
03:00 -
23:30 - Самарқанд вилоятига ҳоким тайинланди - “Эзгулик”нинг бошига “Бирлик”нинг куни тушадими? 20:00 - Юсуф Жума 5 йилга қамалди 19:00 - Россиянинг сиёсий саҳнасидаги масхарабозлик Ўзбекистондан ҳам ошди

23:30 - Самарқанд вилоятига ҳоким тайинланди
Бугун халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Муқаддам Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истъемол бозори ахборот таҳлил департаменти бошлиғи, Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимларида ишлаб келган Ўктам Барноев вилоят ҳокими этиб тайинланди. Собиқ вилоят ҳокими Мамаризо Нурмуротов бундан уч йил муқаддам ишдан четлатилгач, бу вилоятда Аъзам Баҳромов вақтинчалик (!) ҳоким вазифасини бажараётган эди.
Мухбиримизнинг турли манбалардан тўплаган маълумотига кўра, Ўктам Барноев этник тожиклардан, Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида туғилган. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг турли структураларида ишлаган ўта қўпол, сўконғич бир шахсдир. У Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси билан бу лавозимга ўтирди. Яқин кунларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Сайфидин Исмоилов Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланади. Бу вилоятда ҳам мана бир неча йилдирки, ҳоким йўқ, унинг вазифасини Муса Анорбоев бажариб келмоқда.
“Эзгулик”нинг бошига “Бирлик”нинг куни тушадими?
Яқин ўтмишда, яъни 1993 йилнинг 17 январида “Бирлик” Халқ Ҳаракати Ўзбекистон Олий судининг қарори билан ёпилган. Жамоатчилик ва дунё ҳамжамияти ўртасида етарлича шов-шув бўлган бу воқеадан сўнг дарҳол “Бирлик” номи билан бир ташкилот рўйхатга олинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг собиқ вице-президенти Шукрулло Мирсаидов томонидан “Адолат” партияси тузилган, аммо Мирсаидов жавобгарликка тортилиб, унинг партияси йўқотилгач, “Адолат” социал партияси бунёд этилган эди.
Бугун ҳукумат газеталари ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Қашқадарё вилоятида хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қувватлайдиган “Эзгулик” жамияти ташкил этилгани ҳақида хабар тарқатди. Мазкур ноҳукумат ташкилоти Хотин қизлар қўмитаси ва вилоят ҳокимлиги муассислигида бунёд этилган. Ҳозирча вилоят миқёсида яратилган ташкилот раҳбари Халфия Давлатованинг таъкидлашича, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган мазкур ташкилот фаолият ҳудудини кенгайтиради.
Мухбиримизнинг таъкидлашича, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, Адлия идораларида бир хил ном билан икки жамоатчилик ташкилоти рўйхатга олиниши мумкин эмас. Бундай ҳолатларда уларнинг бири ё рўйхатдан ўчирилади, ё номини ўзгартиради. Афтидан бу ҳаракат “Эзгулик” инсон ҳақлари жамиятига қаратилган фитна бўлиши мумкин. Шу боисдан ҳам бундай вазиятда ҳақли хавотирларини изҳор этаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари бу ҳодисадан ҳукумат сиёсий найранг сифатида фойдаланса, Адлия вазирлиги устидан судга мурожаат қилишни мўлжалламоқда.
20:00 - Юсуф Жума 5 йилга қамалди
Бухоро вилояти жиноят ишлари судида диссидент шоир, собиқ “Бирлик” фаоли Юсуф Жума ва ўғли Бобур устидан бир неча кундан бери суд бўлаётгани маълум эди. Бугун шоирнинг турмуш ўртоғи “Эзгулик” жамиятига электрон хат жўнатиб, бугун суд Юсуф Жумани 5 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарганини билдирган. Шоирнинг ўғлини тақдири ҳақида маълумот йўқ.
19:00 - Россиянинг сиёсий саҳнасидаги масхарабозлик Ўзбекистондан ҳам ошди
Бугун “Бирлашган Россия” партиясининг қурултойида жорийдаги президент Владимир Путин партия раислигига бир овоздан сайланди. У бу лавозимга 7 майда янги президент Дмитирий Медведев қасамёд қилиб, президентлигини бошлагандан кейин ўтиради.
Маълумки, бўлажак президент Дмитрий Медведев собиқ президентга айланиши кутилаётган Владимир Путинни ўзига Бош вазир қилмоқчи, Путин бунга розилик бериб бўлган. Сиёсий экспертларнинг фикрича, шу йўл билан Владимир Путин президентликдан кетса ҳам мамлактнинг ҳақиқий раҳбари бўлиб қолмоқчи. Ҳозирча, Россияда Бош вазир президент қўли остида ишлайдиган ҳукуматнинг техник раҳбари эди. 7 майдан кейин, президент Дмитрий Медведев Бош вазир Владимир Путиннинг қўли остида ишлайдиган техник давлат раҳбарига айланиши кутилмоқда.
Бугун Владимир Путиннинг ҳукумрон партия бўлмиш “Бирлашган Россия”га раис қилиб сайланиши ҳам шу йўналишдаги қадамлардан бири.
Аммо, вазиятга Россиянинг мавжуд қонунлари ва инсон мантиғидан келиб чиқиб қарасак, бу мамлакатнинг сиёсий соҳаси, Ўзбекистонда каби, масхарабозлик саҳнасига айланиб бораётганини кўрамиз.
Биринчидан, Конституцияга кўра, президент мамлакатнинг бош раҳбари бўлиши керак экан, амалда Бош вазир бош раҳбар қилинса, асосий қонун бўлмиш Конституциянинг обрўси тушади, уни бузиш одиий ҳолга айланади. Бу нарса - жуда катта ядровий қуролларга ҳам эга бўлган дунёнинг супердавлатларидан бирини кутилмаган нохуш натижаларга олиб келиши мумкин.
Иккинчидан, “Бирлашган Россия” партияси кеча ўз Уставига ўзгартириш киритиб, унга партия раиси партия аъзоси бўлиши шарт эмаслиги ҳақида модда киритди. Путин партияга аъзо бўлмасдан раисиликка сайланди, партияга аъзо бўлмоқчи ҳам эмас. Бир ташкилотга бу ташкилотнинг аъзоси бўлмаган, демак, унинг Программа ва Уставига риоя қилиш мажбуриятида бўлмаган одамнинг сайланиши мантиқсизликдан ҳам ўтиб, масхарабозликка айланиб бормоқда.
Ўзбекистонда бундай масхарабозлик оддий нарсага айлан эди, энди Россия ҳа шу йўлга тушганини кўрмоқдамиз.Бу ўхшашлик рус ва ўзбек деморатларининг аҳволидаги ўхшашликни ҳам янада яққолроқ кўрсатмоқда.