14 April 2008
03:00 -
22:00 - Пўлат Охуннинг паспорти масаласида нималар бўлмоқда 16:30 - “Эзгулик” ҳар доигидек адолатсизликларга қарши фаолиятда 9:00 - Абдураҳим Пўлат: Бухорорда эркаклардек мард аёл бор, аммо бу вилоятда ва Қўқонда

22:00 - Пўлат Охуннинг паспорти масаласида нималар бўлмоқда
Маълумки, Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман суди “Бирлик” Партиси раисининг ўринбосари Пўлат Охуннинг Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси (ХЧКФБ, аввалги ОВИР) устидан берган шикоят аризасини шу йил 3 апрель куни қонунларга хилоф равишда рад этган эди. Судья Дилбар Мавлонова суд қарорини почта орқали Пўлат Охунга юборилганини айтганидан кейин 10 кун ўтди, аммо қарор етиб келмади. Ҳукуматнинг топшириғи билан иш кўрадиган судья, аслида, қарорни юбормаган ҳам бўлса керак. Чунки, судья ҳам ҳукумат ҳам Пўлат Охуннинг юқори суд инстанциясига берадиган аппеляциясни чўзиш учун шундай қилмоқдалар.
Бундан ташқари Наманган вилоят судьяси Бобоев бир ойдан бери Андижон вилояти милиция ходимларнинг ноқонуний ҳаракатлари бўйича берилган Пўлат Охуннинг аризасини кўриш кунини белгиламаяпти ва барча қонун талабларини бузаяпти. Эслатиб ўтамиз, Пўлат Охун бу хусусда Олий судга ариза берган ва Олий суд бу ишни кўриб чиқишни Наманган вилоят судига юклаган эди.
Бу масалада кутилмаган воқеалар ҳам юз бермоқда. Аниқ бўлмаган маълумотларга қараганда, Пўлат Охуннинг паспорти масаласи бўйича юқори даражали Оператив ишчи гуруҳи тузилган. Унинг раҳбари қилиб юқори лавозмли МХХ ходими Олим Аҳмедов, аъзо сифатида президент аппаратидан Маткаримов ва ХЧКФБдан Шорихсиевлар киритилган.
Пўлат Охун кейинги инстанцияга бериладиган аризасида бу уч шахсни гувоҳ сифатида судга чақирилишини талаб қилмоқчи. Бу ишларнинг асосий бошқарувчиси деб ҳисобланаётган президент Ислом Карим, МХХ раҳбари Иноятов ва Ички Ишлар Вазири Матлюбовни ҳам судга чақириш талаб қилинади.
16:30 - “Эзгулик” ҳар доигидек адолатсизликларга қарши фаолиятда
Шу кунларда бу таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот тарқатган пресс-релизларда Ўзбекистондаги режим томонидан қилинаётган бир қатор адолатсизликлар фош қилинади. Улар билан жамиятнинг сайтида (www.ezgulik.org) танишиш мумкин. Бу хабарда ўқувчиларимизни уларнинг қисқача мазмуни билан таништириб ўтамиз.
18- сонли пресс-релизда “Карвонбозор” бозорида чойхона очган Ахроров Шорахматнинг “саргузаштлари” ҳикоя қилинади. Бу тадбиркор ҳамма керакли рухсатномаларни олиб иш қилганига қарамасадан, маҳаллий ҳокимият вакиллари унинг чойхона комплексини рўйхатдан ўтказтирмаганлар ва уни бузиб ташлаш учун ҳаракат бошлаганлар. “Эзгулик” бу масала бўйича мамлакат Бош прокуратурасига мурожаат қилиб, чойхона жойлашган Учтепа туманининг расмийлари (бозор маъмурияти, туман Адлия бошқармаси ва суди) қилаётган қонунбузарликларга чек қўйишни талаб қилади.
Бошқа бир пресс-релизда (№ 19) жамиятнинг Сирдарё бўлими қошида ташкил этилган “Ёш эзгуликчилар” клуби фаолларининг бир ташаббуси ёритилдади. Маълум бўлишича, бу вилоятда мактаб ўқувчиларини металлом ва макулатура йиғиш, кутубхона фондини тўлдириш каби ишларга мажбурлаб жалб қилишмоқда экан. Металлом тўплаш бўйича план ҳам тепадан туширилибди. Унга кўра, ҳар бир мактаб 2 тонна, ўрта таълим муассасалари ва коллежлар 20 тгоннадан металлом йиғишлари шарт. Акс ҳолда ўқитувчиларга жарима солинади. “Ёш эзгуликчилар” ҳукуматнинг тегишли идораларинининг эътиборини шу масалага қаратиш учун ҳаракат қилмоқдалар.
“Эзгулик”нинг 20- сонли пресс-релизи “Бирлик” Партияси лидерларидан Пўлат Охуннинг паспорти масаласи бўйича давлат идоралари томонидан қилинаётган қонунбузарликлар Шайхонтохур судида ҳам давом этгани тилга олинади. Бу хусусда аввалги хабарларимизда тўла маълумот берилган. “Эзгулик” жамияти ўз ҳужжатида Пўлат Охуннинг ҳуқуқларини топталиши хусусида Ўзбекистон президенти аппарати ходимлари хабардор эканлигига шубҳа йўқлиги такрорланади ва Пўлат Охун сиёсий фаолияти учун жазоланаётгани урғуланади.
9:00 - Абдураҳим Пўлат: Бухорорда эркаклардек мард аёл бор, аммо бу вилоятда ва Қўқонда эркакча мард эркаклар борми?
Кеча Қашқадарёлик Баҳодир Чори билан телефонда гаплашар эканман, баъзи ўзбек сайтларини ўқимаслигим туфайли назаримдан четда қолган янги бир хабарни ўргандим. Мен қақшатқич шаклда танқид қилганим қоғоздагина бор бўлган “Уйғон Ўзбекистон” ёшлар ҳаракатини тарғибот қилишга ҳаракат қилиб келаётган асли Бухорорлик, аммо, ҳозир Канадада яшаётган Дилсора Фозил сиёсатни тарк этганини билдирибди. Менга қолса, у сиёсатни тарк этмаган, чунки, ҳали у сиёсатда йўқ эди. У мухолифат сафларига кириш учун қилган биринчи ҳаракатидаёқ бошини хато жойга урганини тан олди, холос. Бу ҳам - ҳақиқий эркакча мард аёлнинг қадамидир.
Дилсора ва унинг турмyш ўртоғи Фармон Ҳамрони улар сиёсий бошпана олиш ҳаракатида Москвада яшаган йилларидан биламан. Мен билан тўла ҳамфикр бўлган бу оила Канадага кўчиб келгандан кейин ҳам телефон алоқаларимиз давом этти. “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” журналини моддий дастаклаш учун спонсорлик кампаниясини бошлаганимда, давлатнинг ёрдами билан яшаётганларига қарамасдан, ойига 10 доллардан бизга пул юбориб туришди ва олижанобликларини кўрсатишди.
Дўстдан кўра душман орттириш осонлигини аввалдан билардим, яна бир марта бунинг исботини кўрдим. Дислсора ўз шахсий сайтини очгач, унга маслаҳат бердим: “ Ҳатто буюк адиблар ҳам ҳамма ёзган нарсаларини дарҳол одамларга етказмаганлар. Аввал, ҳеч бўлмаса, ўз синовларидан ўтказганлар, ўтганларинигина бошқаларнинг эътиборига ҳавола қилганлар. Сиз ҳам шундай қилсангиз ёмон бўлмасди”. Дилсоранинг: “Мен менга Оллоҳ берган бебаҳо бойлигимни халқимга етказишим шарт” деган шахдам сўзларидан англадимки, ўзимга яна бир душман орттирдим. Чунки Оллоҳ берган бойликни одамларга етказиш учун ҳар куни саҳифалар тўлатаётган шоиранинг йўлини тўсишга ҳаракат қилгандим. Бундай ақлсиз қадамим кечирилмаслигини тушунардим, шундай бўлди ҳам.
Шундан кейин Дилсора “Бирлик” душманлари тарафидан тарғибот қилина бошлаган, моҳияти билан “Бирлик”дан ёшларни айириш мақсадида тузилган, аммо ҳеч қандай келажаги бўлмаган “Уйғон Ўзбекистон” ташкилотида пайдо бўлди.
Бир неча ойлик бефойда уринишлардан кейин, Дилсора бу қоғоздаги ташкилотни тарк этганини олқишлайман. Бу қадам, кеч бўлса ҳам хатоларни тушуниб етиш, эркакларча мард бўлиш тимсолидир. Аммо, менимча, Дилсора бундан ҳам олдинга кетиб, хато йўлга кирганини тан олса, ҳозиргисидан ҳам олийжаноброқ иш бўлган бўларди.
Яна тан олиш керакки, хато йўлга кирган бир Дилсора эмас. Аслида, уни шу йўлга киришга бевосита ва билвосита рағбатлантирган бошқа бир Бухоралик ва Қўқонлик сафдошларимиз бор. Яқинда Тошкентдан менга олиб келишган янги кинолар қаторида “Кўзларинг маъюс” номлисини ҳам қизиқиб кўрдим. Шу кинонинг бир эпизодида фильм қаҳрамонига қилинаётган ваҳшийларча адолатсизликка исён қилган қўқонлик бир йигит “Қўқонда ҳам эркаклар бор” дея эркакларга хос иш қилади.
Хато қилган бухоролик ва қўқонлик сафдошларимиз ҳам шу кинодаги қўқонлик йигитдек мардлик қилишса, ҳақиқий эркаклигини кўрсатган бўлишарди. Чунки, хатони тан олиш ҳақиқий эркакликдир.
8:00 - Либеральные политики России собрались в Петербурге, но не знают об опыте узбекских коллег
Российская пресса, правда, в основном либерально-интернетовская, уже писала о конференции демократов России, которая состоялась 5 апреля с.г. в северной столице России. Здесь участвовали практически все главные демократы этой страны, за исключением, Явлинского и Рыжкова.
Передача Радио «Свобода» от 8 апреля посвятила этому событию специальную программу, которая наиболее полно освещает дух этой конференции. С текстом части этой программы, в которой обсуждаются проблемы демократической опозиции, можно ознокомиться в нашем сайте - в рубрике «Актуальна тема».
Познокомтесь с этим текстом и убедитесь, что русские демократы оказалсиь в таком же положении, что и часть узбекских демократов. И те и другие, в основном, находят удовольствие ругая существующие в своих странах режимы, в то же время, ничего существенного не предлагают для изменения ситуации. Знаменитый советский диссидент Буковский просто повторят слова отдельных безграмотных узбекских оппозиционеров, ратующих за возрождение народных движений. Правда, основная часть русских демократов, по старинке, поет песни о необходимояти объединить различные демократические организации в одно единое, забывая, что все предыдущие попытки оказалсь безуспешными.
Анализ ситуации в Узбекистане и России показывает, что путь предложенный Партией «Бирлик» является единственно разумным. Как известно, в качестве такого пути предлагается объединение всей оппозиции в рядах наиболее сильного в данный момент организации. В Узбекистане такой организацией является именно Партия «Бирлик». Скорее всего, со временем, русские также придут к аналогичному выводу.