08 April 2008
03:00 -
16:30 - HRW Марказий Осиёда инсон ҳақларини ҳурмат қилишни талаб қилди

Бу машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотнинг бугун тарқатилган Баёноти Европа Иттифоқига мурожаат шаклида бўлиб, Европалик икки расмий шахс – Франция ва Словения ташқи ишлар вазирларининг 9-10 апрель кунлари Ашхабодда Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари билан ўтказиладиган учрашувлари олдидан эълон қилингани тасодифий эмас. HRWнинг баёнотида ЕИни Марказий Осиё мамлакатлари билан бўлган алоқаларда инсон ҳуқуқлари ва демократия масалаларини унутмасликка чақиради.
HRWнинг Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Холи Картнернинг “бу минтақада сўнги вақтларда юз берган ижобий ўзгаришларни” олқишловчи сўзлари билан бир қаторда ҳали жуда кўп қилинмаган ишлар борлиги таъкидланади. Баёнотдан маълум бўлишича, HRW ЕИга 15 саҳифалик доклад тайёрлаб жўнатган. Унда Марказий Осиёдаги ҳар мамлакатда инсон ҳуқуқлари бўйича аҳвол анализ қилинган, нималар қилиниши кераклиги хусусида тавсиянамолар билдирилган, маҳаллий ноҳукумат ташкилотлар билан мулоқoт қилиш лозимлиги алоҳида урғуланган. Ўзбекистон ва Туркманистонда сўнги ойларда бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари қамоқдан озод қилингани ҳам баёнотда тилга олинади.