07 April 2008
03:00 -
23:00 - Ўзбекистон Давлат Тергов қўмитаси тузилади(ми?) 22:30 - Ижтимоий портлашни буйруқ билан бартараф этиб бўлмайди - Бухоро яҳудийлари делегацияси Ўзбекистонга келди 10:00 - Онангни қози сўкса...

23:00 - Ўзбекистон Давлат Тергов қўмитаси тузилади(ми?)
Мухбиримизнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидаги шахсини очиқламасликни илтимос қилган мулозимига таяниб билдиришича, яқин бир ойда Бош прокуратура қошида Тергов қўмитаси тузилади. Ҳозирда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Тергов бошқармасидан Бош прокурор ўринбосари лавозимига ўтказилган Алишер Шарофутдинов бу маҳкамага раҳбар этиб тайинланиши кутилмоқда. Тергов бошқармасига алоҳида мақом берилиши, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаларининг бу қўмитага бўйсундирилиши ортида муайян мақсадлар бор. Жиноятчилик кун сайин ортиб бораётган ҳозирги кунда бундай қўмитага эҳтиёж туғилмоқда. Айрим мамлакатларда, хусусан, Россия Федерациясида бу усул синалган, аммо мамлакатда коррупция фактори юқори экани боис бу ислоҳот наф бермаган, Ўзбекистон эса ана шу эгри йўлни босиб ўтмоқчи, шекилли
22:30 - Ижтимоий портлашни буйруқ билан бартараф этиб бўлмайди
Бир неча ойдирки, Ўзбекистонда аҳолини ёғ-мой маҳсулотлари билан таъминлаш тўла издан чиққан, ҳукумат бу борада юзага келган ижтимоий портлашни бартараф эта олмаяпти. Ёғ-мой маҳсулотлари рекорд даражага кўтарилган айни кунларда бу маҳсулотнинг ўзини топиш мушкул бўлиб қолган. Айрим дўконларда қаътий равишда аҳолининг паспорт маълумотлари асосида муайян миқдорда тарқатилаётган ёғ-мой маҳсулотларини ҳисобга олмаганда аҳоли кучли ёғ тақчиллигини бошдан кечирмоқда.
Бугун Монополиядан чиқариш, рақобатни кучайтириш ва тадбиркокрликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан ёғ нархларини оширганликка нисбатан жазо чоралари кўрилиши маълум қилинди. Қўмита воизлари тарқатган маълумотга кўра, тозаланган, ҳидсизлантирилмаган, қадоқланмаган пахта ёғининг баҳосини 1500 сўмдан ошириш мумкин эмаслиги белгиланди. Ўсимлик ёғи учун бу миқдор 2000 сўм қилиб белгиланди. Ана шу тартиб бузиган 386 та ҳолат юзасидан жиноий ишлар очилгани айтилди. Аммо бу ёғ муаммосини бартараф этиш чораси эмас, қўшни мамлакатларда арзон бўлган бу маҳсулотлар учун божхона тўловлари нархларини кўриб чиқиш керак, дейди мухбиримиз.
Бухоро яҳудийлари делегацияси Ўзбекистонга келди
Бухоро яҳудийларининг Бутунжаҳон конгресси аъзларидан иборат делегация Ўзбекистонга келди. Конгресс Президенти, олмос миллиардер Лев Леваев бошчилик қилаётган делегация вакиллари Бухорода мазкур Конгресс аъзоларининг йиллик анжуманида иштирок этишади. Бугун яҳудийлар учун Алишер Навоий номидаги Давлат опера ва балет театрида махсус концерт намойиш қилинди. Эндиликда яҳудийлар диаспораси вакиллари Самарқанд, Бухоро шаҳарларини зиёрат қилади. Конгресс президенти Лев Леваев, Исроилнинг мамлакатимиздаги элчиси Ами Мель ҳамда Исроил Парламенти (Кнессета) депутати Амнон Коэндан таркиб топган гуруҳни Президент Каримовнинг норасмий тарзда қабул қилиши ҳақида маълумотлар бор, дейди мухбиримиз.
10:00 - Онангни қози сўкса...
Кадим-кадимдан бошлабоқ фуқаролар ўртасидаги келишмокчиликларни адолат билан ҳал қилиш вазифаси бизда қозига юклатилса, Ғарб дунёсида судга юклатилган. Тараққиётимиз такомилашиб борган сари бизда ҳам суд тизимлари шакллантирилган.
Қозилик тизилмаси замоннинг зайли билан тугатилган бўлса-да, Суд деб аталган тизим дунё миқёсида такомиллашиб анча сайқаллашиб ўзини мустақил орган сифатида фаолят кўрсатишга даьво қилади. Ривожланган демократик мамлакатларда бу тизим ўзини оқлаб келаябди.
Аммо Ўзбекистондаги суд тизими ўзига хос бўлиб ҳеч қайси андозага туғри келмайди.Суд деб номлангани билан амалда фақат ноҳақ бериладиган жазоларни қонунлаштириб берадиган органга айланиб колган. Аникроғи биздаги суд тизими ИИБ ва МХХни топшириғини бажарадиган олийлашган малай тизимдир. ИИБ ва ХХБ эса, Президент Каримовни қош-қовогига қараб “идрок” қиладиган органлардир.
Ана шу “идрок” асосида кқплаб виждонли миллатдошларимиз кўп йиллардан буён қамокхоналарда ноҳақ азоб чеккаётганлари ҳозирги кунда ҳеч кимга сир эмас.
Мурод Жўраев, Дилмурод Муҳиддинов, мана эндиликда, Юсуф Жумани азобларга гирифтор қилинаётгани ҳақидаги ташвишли хабарларни эшитиб, уларни тақдиридан хавотир олмай иложингиз йўқ.
Диктаторлик тузими қанча кўп давом этган сари у тобора қўрқоқлашиб кетаверар экан. Бу тузумни нақадар тубанлашиб ва пасткаштлашиб кетганини қаранки бир пайтлар олий минбарларда туриб ўзбек халқига обрў келтирган, уни манфаатларини ҳимоя қилган, қолаверса мустақил бўлишимизга ҳам жуда катта ҳиссасини қўша олган ва ўша хизматлари учун Ўзбекистон турмаларида азоблар чеккан, буюк бир инсон бир йилдан буён арзимаган паспорти масаласида сарсон-саргардон қилинмокда.
Мен “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охунни назарда тутмоқдаман. Унинг паспорти масаласидаги суд процесси Ўзбекистонда суд тизими ҳам тамомийла адо бўлганини яна бир бор исботлади. Судни рад жавоби беришини бир-икки кун аввал пайдо бўлган Санжар Сафаров номи билан мақола берган кимсанинг мақоласидан бизга аён бўлган эди. Демак, Пўлатнинг паспорти ўта сиёсий масалага айланиб бўлган. Унга паспорт бериш мухолифатга йўл бериш сифатида кўрила бошлабди. Яъни, Пўлат Охуннинг паспорт масаласи мухолифат учун ҳам принципиал масаладир.
Суд тизимини биздагига ўхшаган режим шароитида канча ислоҳ қилинмасин, у шу режимни Олий малайи сифатида қолаверишини кейинги йиллардаги ўзбек ҳукумати сиёсатидан кўриб турибмиз.
Ҳатто баъзилар эскилик сарқити деб қарайдиган қозиларнинг аксарияти Оллоҳдан қўрқадиган иймонли эътиқодли инсонлардан танланган ва улар шариат қонунларига таянган ҳолда ҳукм чиқарганлар.
Менимча, кадимдаги қозиларимиз ҳар қалай ҳозирги судьяларимиздан кўра виждонлироқ бўлса керак. Демокчиманки ҳар қалай улар Оллоҳдан қўрққанлар. Демак адолатли суд фақат адолатли жамиятдагина юзага келади.
Агар мухолифат бу ҳукуматни қонуний ишлашини талаб қилмаса ҳеч ким талаб қила олмайди. Ўзбек мухолифатининг вазифаси ҳам бу ҳукуматни қандай қилиб бўлса-да қонунларга амал қилишга ўргатиш ва мажбур қилишдир!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения