22:00 - “Ҳаракат” сайти маъмурияти: Мухолифатга ёрдам уюштириш учун бошланган ҳомийлик кампанияси давом этмоқда 17:00 -Ўзбекистонда демографик портлаш хавфи бор, аммо... - Яна бир Конвенцияни тан - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 22:00 - “Ҳаракат” сайти маъмурияти: Мухолифатга ёрдам уюштириш учун бошланган ҳомийлик кампанияси давом этмоқда 17:00 -Ўзбекистонда демографик портлаш хавфи бор, аммо... - Яна бир Конвенцияни тан - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

09 April 2008
03:00 -
22:00 - “Ҳаракат” сайти маъмурияти: Мухолифатга ёрдам уюштириш учун бошланган ҳомийлик кампанияси давом этмоқда 17:00 -Ўзбекистонда демографик портлаш хавфи бор, аммо... - Яна бир Конвенцияни тан
22:00 - “Ҳаракат” сайти маъмурияти: Мухолифатга ёрдам уюштириш учун бошланган ҳомийлик кампанияси давом этмоқда

21 февралдаги хабаримизда демократик мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партиясининг фаолияти ва “Ҳаракат” журналининг нашр этилишига моддий ёрдам уюштириш мақсадида бошланган ҳомийлик камапнияси қандай давом этаётгани ҳақида маълумот берган эдик. Ҳаммага билдиришни истаймизки, тўпланган маблағнинг ҳаммаси Ўзбекистон ичида ишлатилди.

Ўтган бир ярим ой давомида ҳам мухолифатга ёрдам қўли чўзганларнинг оқими тўхтамади. АҚШда расман рўйхатдан ўтган “Uzbekistan Associates – Harakat” ташкилотининг банкдаги ҳисобига ҳомийларимиз тарафидан бир минг бир юз доллар миқдорида маблағ қўйилди. Маблағлар 500, 250, 100 ва 50 долларлик 4 та чек ва 2 киши тарафидан берилган ҳар бири 100 долларлик нақд пулдан иборат.

“Ҳаракат” сайти ва “Ҳаракат” журналининг маъмурияти Ўзбекистон демократик мухолифатига ҳомийлик қилган ҳамма инсонларга чуқур миннатдорчилик билдиради ва юрт ташқарисидаги ўзбекларни бу кампанияга қўшилишга чақиради.

Сиёсий ташкилотлар ва сиёсий нашрлар миллатдан ёрдам олсаларгина миллатга хизмат қиладилар. Буни аллақачон тушуниб етган Ғарб дунёсида сиёсий ҳомийлик кенг ривожланган. Ўзбекистон демократик давлатга айланиш йўлидан борар экан, бизда ҳам бу каби фаолият анъаналари яратилиши шарт. Демократияга боришнинг бошқа йўли йўқ.

Ўзбекистонни Ғарб каби ривожланган, Ғарб каби фаровон, Ғарб каби демократик давлатга айлантириш тарафдорларини бугун мамлакат ичида фаолият олиб бораётган ягона мухолифат ташкилоти - “Бирлик” Партияси ва Ўзбекистон ичида тарқатилаётган ягона мустақил нашр – “Ҳаракат” журналини моддий қўллаб-қувватлашга яна бир марта чақирамиз. Ўзбекистонни Ғарб каби ривожланган, Ғарб каби фаровон, Ғарб каби демократик давлатга айлантириш ҳаммамизнинг ишимиздир.

Ҳомийлик/спонсорлик қилиш ниятидагилар учун керакли маълумотлар қуйидагича.

1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:

Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150

2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:

SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958

Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:

Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2

17:00 -Ўзбекистонда демографик портлаш хавфи бор, аммо...

Қарийб бир ойдан бери Ўзбекистонда бир оилада туғилаётган учинчи фарзанд учун 250 минг сўм жарима тўланиши, тўртинчи фарзанд учун эса 450 минг сўм миқдорида жарима тўланиши ҳақида гап-сўзлар юрибди. Ҳатто бир-икки хонадонлари туғруқхона маъмурларига шу миқдордаги маблағни тўлабдилар ҳам. Гўё, Ўзбекистон ҳукумати яширин равишда қарор қабул қилиб, туғилишни чеклашнинг шу усулига ўтибди. Мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган демографик портлашни бартараф этишнинг бошқа иложини қила олмабди. Ростакамига шов-шувга айланган бу ҳодисадан албатта кўп болаликни хуш кўрадиган ўзбекларни хавотирга тушди.

Мухбиримиз мазкур савол билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилди. Вазир қабулхонасидан ўзини Мадаминов деб таништирган шахс вазирлик бундай ҳолатнинг ҳуқуқий асосга эга эмаслигини, бунинг уйдирма эканини эътироф этишини айтди.

Россия Федерацияси ҳамда айрим Европа давлатларида туғилиш рағбатлантирилаётган, ҳатто фарзандларини кўпайтирган оилалар учун муайян миқдорда мукофотлар берилаётган бир пайтда мамлакатимизда демографик хавф юзага келган. Аммо муаммони ҳал этишнинг аҳолига камроқ талофатли механизми қидирилмоқда, дейди ҳукумат идораларида ишлайдиган социологлардан бири.

Яна бир Конвенцияни тан олди, аммо унга амал қилиши амри маҳол

Президент Ислом Карим “Ишга қабул қилишнинг энг кичик ёши тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. 1973 йил 26 июнда Женевада қабул қилинган мазкур Халқаро Конвенцияга кўра, битимга аъзо давлатлар ўсмирлар тўлиқ жисмоний ва ақлий камол топгунига қадар бола меҳнатини экспулатация қилишни таъқиқлаш, ишга қабул қилинишнинг энг кичик ёшини аста-секин ошириб боришга қаратилган сиёсат олиб боришга мажбур. Аммо тоталитар Ўзбекистонда бундай механизм йўқ, чунки болаларни меҳнатга жалб қилиш ёки ўсмирларнинг ишлашга уриниши ижтимоий шароит билан боғлиқ, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону