31 March 2008
03:00 -
19:00 - Туркияда ҳукмрон партияни тақиқлаш учун берилган даъво қабул қилинди

14 март куни Туркиянинг Бош прокурори Абдураҳмон Ёлчинқоя мамлакатдаги ҳукмрон партия – Бош вазир Тойиб Эрдўғон раҳбарлик қиладиган Адолат ва Тараққиёт Партиясини бекитиш даъвоси билан Конституцион Судга мурожаат қилган эди. Бу мамлакат қонунларига кўра, Конституцион суд 1 ой ичида бу даъвони қабул қилиш-қилмаслик хусусида қарор бериши керак. Эслатиб ўтамиз, даъвога кўра, нафақат бу партия бекитилиши, балки, унинг 71 фаолига, улар ичида президент Абдуллоҳ Гул ва Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон бор, 5 йил сиёсат билан шуғулланиш тақиқланиши керак.
Бугун Конституцион суд партияни бекитиш ва 50 партия фаолига 5 йил сиёсатни тақиқлаш даъвосини якдиллик билан, жорийдаги президент Абдуллоҳ Гул хусусидаги даъвони эса оддий кўпчилик овоз билан қабул қилди.
Энди Конституцион суд Адолат ва Тараққиёт Партиясини бекитиш ва унинг 71 фаолига 5 йил сиёсат билан шуғулланишни тақиқлаш масаласини кўришга бошлайди. Демак, президент Абдуллоҳ Гул ҳам лавозимидан олиниши мумкин. Илк хабарларда унга қарши даъво қабул қилинмагани янглиш айтилган экан.
Хуллас, Туркияда сайловчиларнинг сал кам ярмини овозини олган ҳукмрон партияни мамлакат конституциясининг дунёвийлик приниципига қарши ишлар қилишда расман айблаш билан бошланган сиёсий бўҳрон чуқурлашмоқда. Бир неча ой давом этиши мумкин бўлган суд жараёни давомида мамлакатнинг иқтисодига ҳам катта зарар етиши тахмин қилинаётгани табиийдир.