01 April 2008
03:00 -
22:00 - АҚШ Марказий Осиёга пўлат излар ётқизмоқчи 19:00 - Урганч аҳли бозор кўчирилишидан норизо - Нархлар яна ошди, одамларнинг ғазаби тошди 18:00 - АҚШ мулозимининг сафари қариди, унинг демократлар билан

22:00 - АҚШ Марказий Осиёга пўлат излар ётқизмоқчи
“Независимий газета”нинг ёзишича, НАТО саммити очилиши арафасида ташкилот Бош котибининг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича махсус вакили Роберт Симмонс Марказий Осиёда минтақани Европа билан боғловчи темир йўл қурилишини маълум қилди. Мазкур йирик лойиҳанинг асосчиси ва сармоядори АҚШ ҳукумати экан.
Line communication деб аталаётган мазкур темир излар Шарқий Европа мамлакатлари ва Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ҳудудидан ўтиши керак.
19:00 - Урганч аҳли бозор кўчирилишидан норизо
Бир қанча оммавий ахборот воситалари кеча, 31 мартда Урганчда 200 дан ортиқ фуқароларнинг кўча намойишига чиққанлиги ҳақида хабарлар тарқатишди. Мазкур ҳодиса юзасидан маҳаллий “Бирлик” фаоли билан сўзлашган мухбиримизга кўра, воқеа хабарларда айтилганчалик катта бир норозилик акциясига тортмайди.
Шаҳар марказига яқин буюм бозорининг шаҳар инфраструктураси режасига кўра, четга кўчирилиши маҳаллий тужжорларнинг норозилигига сабаб бўлган. 70 дан ортиқ киши вилоятнинг янги сайланган ҳокими Оллоберган Оллоберганов билан учрашишни, бозорнинг жойида қолдирилишини талаб қилиб вилоят ҳокимлиги биноси ёнига келишган. Шаҳар ҳокими Баҳром Оллоберганов билан музокаралардан сўнг одамлар уйларига қайтишган, дейди мухбиримиз. Афтидан, кишиларнинг норозилигига қарамай бозор шаҳар четига кўчирилади.
Нархлар яна ошди, одамларнинг ғазаби тошди
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспортларида йўлкира нархлари бугундан сезиларли даражада ошди. Масалан, пойтахтда умумий траспортда йўлкира нархлари 250 сўмдан 300 сўмга кўтарилди. “Тошшаҳарйўловчитранс” ширкати макур нарх ўйнашини бензин ва ёқилғи-мойлаш матриалларининг нархлари ошгани билан изоҳлади.
Шунингдек, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида ҳам нарх ўзгаришлари бор. 1 Квт электр энергияси учун истъемолчилар шу кунгача 43,70 сўмдан ҳақ тўлаган бўлсалар, эндиликда бу миқдор 52,50 сўм даражасида белгиланди. Мазкур хилдаги ўзгаришлар маҳсулотлар таннархларининг ўсишига олиб келди ва бозорларда нарх-наво сезиларли ошган. Косасидан олдин сочи оқараётган аҳоли эса ғазабини кимга сочишни билмай ҳалак, дейди мухбиримиз.
18:00 - АҚШ мулозимининг сафари қариди, унинг демократлар билан учрашуви бахсли ўтган
Бугун АҚШ Давлат котибининг Марказий ва Жанубий Осиё мамлкатлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Памелла Спратленнинг юртимизга ташрифи якунланди. АҚШ элчилиги маълумотига кўра, Давлат департаменти мулозими Ўзбекистоннинг бир қатор расмий кишилари билан музокаралар ўтказган. Хусусан, Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Мурод Атаев, Ташқи ишлар вазири Владимир Норов, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси Элёр Ғаниев, Вазирлар Маҳкамасининг Дин ишлари қўмитаси раиси Ортиқ Юсупов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Дилором Тошмуҳаммедовалар билан сўзлашувлар қилган. Мазкур учрашувларнинг тафсили хусусида баён қилинмади.
Аввалги хабарларимизда Памелла Спратленнинг ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари билан учрашуви режалаштирилгани ҳақида ҳам гапиргандик. Давлат департаменти мулозими билан учрашувга “Бирлик” Бош котиби, “Эзгулик” инсон ҳақлари жамияти раиси Васила Иноят Брюсселга сафари туфайли бора олмаган. Учрашувда Ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи етакчиси Суърат Икромов, Тезкор Аксилтаъсир Гуруҳи (ГБР) вакили Сухроб Исмоилов каби ҳуқуқ ҳимоячилари иштирок этишган.
Суърат Икромов мамлакатдаги тоталитар сиёсат ва қийноқларнинг сақланиб қолаётгани, сиёсий маҳбуслар, ҳуқуқ ҳимоячиларининг айримларини озод қилиниши ортида кўзўямачилик борлигини эътироф этган бўлса, Сухроб Исмоилов ҳукуматнинг одиллиги, қийноқлар барҳам топаётгани, вазият анчайин демократлашиб бораётганини таъкидлаган.
Бундай баёнотдан кейин Сухроб Исмоилов ҳамкасбларининг дашномлари ёмғирида қолган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзаро ихтилофларидан ажабланганини яширмаган Памелла Спратлен Ўзбекистон - АҚШ алоқларига доир мунгсабатлар юзасидан муҳокамага киришмаган.
Мурод Жўраев жазо карцерига солинган
Европа Иттифоқи ва демократик Ғарб билан муносабатлар мўътадиллашиб, сиёсий маҳбуслар, ҳуқуқ ҳимоячилари озод қилинаётган бир пайтда қашқадарёлик мухолифатчи Мурод Жўраевнинг аҳволи борасида совуқ хабарлар келмоқда. Бугун сиёсий маҳбуснинг аёли Холбека Жўраева билан сўзлашган мухбиримизга кўра, Зарафшондаги колонияда сақланаётган Мурод Жўраевнинг аҳволи яхши эмас. Ҳеч бир сабабсиз 2008 йилнинг 10 январидан 21 январига қадар жазо карцерига ташланган Мурод Жўраев сезиларли даражада соғлиғини йўқотган, дейди куни кеча ундан хабар олиб қайтган маҳбуснинг рафиқаси.