30 March 2008
04:00 -
21:30 - Мусулмонлар дунёда сони бўйича католиклардан олдинга чиқдилар 20:30 - Саудия Арабистонида черков очиладими? 11:00 - “Ҳаракат” журналининг навбатдаги 70-чи сони сайтимизда

21:30 - Мусулмонлар дунёда сони бўйича католиклардан олдинга чиқдилар
Рейтер агентлигининг Ватиканга асосланиб хабар беришича, ҳозир мусулмонлар дунё аҳолисининг 19,2 фоизини ташкил қиладилар, католиклар эса – 17,4 фоиз. “Узоқ вақтлардан бери биринчи марта бизнинг динимиз тарафдорлари дунёда биринчи эмаслар, мусулмонлар биздан ошишди”, дебди бу хусусда Ватиканнинг вакили Витторио Форменти.
20:30 - Саудия Арабистонида черков очиладими?
Бу мамлакатда исломдан бошқа дин одамлари ўз динларига кўра ибодат қилишга ва ўз динларига оид урф-одатларни якка тартибда, оддий шахс сифатида ҳам бажаришга ҳақлари йўқ эди. Аммо, ҳозир бунга оид қонунлар ўзгариши мумкин. Вашингтон Таймс газетасининг кечаги сонида ёзилишича, Саудия ва Ватикан расмийлари бу масалада бир неча ойдан бери мулоқотдалар. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Саудия қироли Абдуллоҳ ва католик христианларнинг раҳбари Поп Бенедикт XVI учрашишгандан кейин музокаралар яна ҳам олдинга кетган.
Яқин орада Саудия Арабистонида биринчи католик черков очилиши мумкин. Маълум бўлишича, бу мамлакатда 900 минг христиан яшар экан. Булар – Саудияга ишлаш учун бошқа мамлакатлардан келган одамлардир.
Ўрта Шарқдаги бошқа бир мамлакат – Қатарда 150 минг, асосан Филиппинлик христиан яшар экан. Улар учун яқинда кичик бир черков очилибди. Лекин черковнинг анъанавий крести ва қўнғироғи йўқ. Диний маросимлар 13 тилда олиб борилади.
Ўрта Шарқ давлатлари бугун ташқаридан келган ишчи кучисиз яшай олмайдилар. Ишга келаётганларнинг каттагина қисми бошқа динларга мансуб одамлар бўлгани сабабли, маҳаллий мусулмонлар баъзи масалаларда уларнинг талабларига қулоқ солишга мажбур бўлмоқдалар.
11:00 - “Ҳаракат” журналининг навбатдаги 70-чи сони сайтимизда
Журналнинг бу йил январь-февраль ойлари билан белгиланган 2008 йилдаги биринчи сони (журнал чиқа бошлаган вақтдан бери 70-чи сони) сайтимизга қўйилди.
“Ўзбекистон президент сайловидан кейин НАТО йўлида” номли мақола билан бошланга журналнинг бу сонида мамлакатимизда демократиянинга аҳволи, унинг ғалабаси учун куршаётган ўзбек демократларининг фаолиятига оид бир қатор мақолалар берилган.