29 March 2008
04:00 -
20:30 - “Эзгулик” жамиятининг Андижон бўлими тикланди

Бугун Шаҳрихонда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Андижон вилояти бўлими таъсис конференцияси ўтказилди. Унда “Эзгулик”нинг вилоят бўлимини қайта тиклашга қарор берилди. Эслатиб ўтамиз, Андижон воқеаларидан сўнг фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти судлов ҳайъатининг қарори билан “Эзгулик”нинг бу вилоятдаги бўлими ёпилган, унинг раиси Музаффармирзо Исхоқов қамалиш хавфи остида мамлакатни тарк этганди. Ўтган вақт ичида бўлимнинг бошқа фаоллари мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари сифатида фаолиятларини давом эттирдилар ва жамият билан алоқаларини узмадилар.
Таъсис конференциясида “Бирлик” фаоли, ҳуқуқ ҳимоячиси Нурмуҳаммад Азизов жамиятнинг Андижон вилояти бўлими раиси этиб сайланди. Мазкур конференцияни ўтказган Ташаббус гуруҳи раҳбари Пўлатжон Охунга кўра, ҳужжатлар рўйхатдан ўтиш учун Андижон вилояти Адлия бошқармасига тегишли тартибда топширилади.