25 March 2008
04:00 -
22:30 - Олий судга матбуот котиби тайинланди, аммо бундан не наф? - Бош вазир алмаштириладими? 17:30 - Россия Гуржистонга нисбатан сиёсатини ўзгартирди, Ўзбекистон билан ўхшашликлар бор 8:00 - Сурхондарёда ҳоким алмаштирилади - Мўътабар Тож

22:30 - Олий судга матбуот котиби тайинланди, аммо бундан не наф?
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматига бошлиқ тайинланди. Деярли фаолият кўрсатмайдиган матубот хизматига энди журналист Холли Норбоев етакчилик қилади. Олий суд муассислигида чоп этиладиган нашр, маҳкаманинг интернетдаги веб сайти ва ахборотномаларини мувофиқлаштирадиган янги матбуот котиби аввал Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетаси муҳаррири бўлган.
Бош вазир алмаштириладими?
Расмий хабарлардан маълум бўлишича, 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси очилади. Мажлис кун тартибига бир қанча қонун ҳужжатлари, халқаро шартномалар ва битимларни тасдиқлаш масаласи киритилган. Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Конституциявий суднинг янги судьялари тасдиқланади.
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг мухбиримизга билдиришича, мажлис кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевни ишдан олиш масаласи ҳам кўрилиши мумкин. Анчадан бери истеъфоси ҳақида гапирилаётган ҳукумат раҳбарининг ўрнига унинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов кўтарилади. Аммо бу хабар расман тасдиғини топмагунича истеъфо ҳақида гапириш мушкул, чунки кадрлар сиёсати режимбоши калласида пишадиган Ўзбекистонда бир нарсага тахмин қилиб уялиб қолиш мумкин, дейди мухбиримиз.
17:30 - Россия Гуржистонга нисбатан сиёсатини ўзгартирди, Ўзбекистон билан ўхшашликлар бор
Гуржистоннинг Ғарб, биринчи навбатда, АҚШ билан яқинлашиб бораётгани ва қадамма-қадам НАТОга қараб кетаётганидан ғазабланган Путин гуржиларни ўзича жазолаш йўли билан Гуржистон ҳукуматининг сиёсатини ўзгартирмоқчи бўлди. Россия ва Гуржистон ўтрасидаги транспорт алоқалари Москванинг бир тарафлама ҳаракатлари туфайли батамом тўхтатилди, Гуржистон моллари, энг муҳими, Гуржистон виносининг Россия тарафидан импорт қилиниши тўхтатилди. Ўша кезларда Гуржистон ва гуржилар ўта оғир шароитда қолдилар. Лекин, Ғарб ва АҚШнинг ёрдами билан Гуржистон йиқилмади, оёқда қолди ва Россиясиз ҳам яшай олишини намойиш этти. Россиянинг Гуржистонни изоляция қилиш ва унга нисбатан санкциялар киритиш йўли билан унга таъсир этиш сиёсати банкрот бўлди.
“Бирлик” Партияси ва унинг лидери Абдураҳим Пўлат Ўзбекистонни Ғарбдан изоляция қилиш ва унга қарши санкциялар киритиш фойдасиз эканлиги, аксинча, Ўзбекистонни Ғарб структураларига боғлаш орқали мамлакатимизда демократиянинг ривожланишига йўл очиш мумкин, деган фикрлари қанчалик тўғри бўлганини ҳозир ҳамма кўриб турибди.
Шу кунлардаги воқеалар кўрсатмоқдаки, Россия ҳам Гуржистонга нисбатан сиёсатида “Бирлик” танлаган йўлга ўтмоқда. Россия Гуржистон билан авиа-алоқалар қайтадан тикланишини эълон қилди. Бугун эса, бу икки мамлакт ўртасида денгиз транспорти алоқалари тикланди.
Россиянинг расмий баёнотларига кўра, Гуржистон Россия авиакомпаниялари олдидаги 3 миллион долларлик қарзини шу йил охиригача тўлашга ваъда бергани учун транспорт алоқалари тикланаётган эмиш. Аммо, бу иддаога ҳеч ким ишонмайди, айниқса, қарз кулгили даражада кичкина эканлигини ҳисобга олиб.
Асл сабаб, айтилганидек, Россия ҳам оддий ҳақиқатни тушуна бошлаганида. Бугун кўпвектролик алоқалар замонида изоляция ва санкциялар самараси катта эмас. Москва Гуржистонга нисбатан охирги йиллардаги сиёсатини давом эттирса, у Гуржистонни бутунлай йўқотарди. Ҳозир Россия Гуржистон билан алоқаларни тиклаб, унга таъсир кўрсатиш механизмларини қайтадан қўлига киритмоқчи. Ана энди Москва ва Ғарб Гуржистонни ўз орбиталарида ушлаб туриш учун нормал рақобат қилишга мажбур бўладилар. Бундан Гуржистоннинг манфаатлари нуқтаи назаридан келиб чиқиб қанчалик фойдаланиш - гуржиларнинг муаммоси.
Бизда ҳам шундай. Ғарбнинг Ўзбекистонга таъсир қилиш механизмлари берадиган имкониятлардан Ўзбекистон демократияси учун фойдаланиш – ўзбек мухолифатнинг вазифасидир.
8:00 - Сурхондарёда ҳоким алмаштирилади
Бугун, 25 мартда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилиши кутилмоқда. Сессия ишида Президент Ислом Карим иштирок этиб, вилоят ҳокими Зиёдулла Эшмуродовни истеъфога жўнатади. Президент девонига яқин манбалардан олинган маълумотга кўра, мамлакатнинг жанубий вилоятига ҳозирда Халқ таълими вазири бўлиб ишлаб келаётган Туробжон Жўраев раҳбар этиб тайинланади. Аввал Ўзбекистон Молия вазирлиги сингари бир қанча нуфузли муассасаларда раҳбар бўлган Туробжон Жўраев ҳукумат аъзолари ўртасида ўта қўполлиги, чапанилиги билан ном чиқарган. Илмий раҳбари Россия президентининг Давлат маслаҳатчиси бўлган бу одамнинг сўкиниши ва қўполлиги олдида Бош вазир Шавкат Мирзиёев ҳам ип эшолмайди, дейди мухбиримиз.
Мўътабар Тожибоева жазо карцерига ташланди(ми?)
Бир қанча оммавий ахборот воситалари ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг жазони ижро этиш муассасасида карцерга ташланганини ҳақидаги хабарни тарқатди. Ҳуқуқ ҳимоячисининг укаси Расул Тожибоевга таянилган мазкур хабарлар бирмунча мужмал. Уларнинг айримларида УЯ 64/7-муасасасида сақланаётган “Ўтюраклар” клуби раҳбарининг жазо карцерига тиқилгани ёзилса, айримларида унинг номаълум манзилга олиб кетилгани баён қилинади. Маълум бўлишича, бугун Расулжон опасининг олдига навбатдаги передачани бериш учун борган ва матбуотдаги хабарлар унинг тилидан айтилмоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жиноий жазоларни ижро этиш Бош бошқармаси ва 64/7-нчи аёллар ҳибсхонаси маъмуиятига ёзма сўров билан мурожаат қилди, Тошкент шаҳар махсус прокурори О.Романовга хат йўллаб, бу воқеа юзасидан изоҳ беришни сўради.