24 March 2008
04:00 -
9:00 - Сайт маъмуриятидан: “Можаро” фильмини ҳозир сайтимизда кўриш имкони йўқлиги ҳақида 8:00 - Пўлат Охуннинг паспорти бўйича кураш судларда давом этмоқда

9:00 - Сайт маъмуриятидан: “Можаро” фильмини ҳозир сайтимизда кўриш имкони йўқлиги ҳақида
Бир вақтлар сайтимизнинг “Тарихий фильм” бўлимида “Бирлик” халқ ҳаракатининг муҳташам митинглари ва уларни “кўча чангитиш” деб баҳолаган 53-54-чилар тарафидан миллий ҳаракатнинг қандай парчаланганини кўрсатувчи “Можаро” видеофилми бор эди. Маълум бўлишича, фильмнинг ўқувчиларимиз томонидан ҳар бир кўрилиши ёки нусҳаси олиниши учун сайт тузукгина пул тўлаши керак экан. Бир неча йил аввал бу фильм сайтда бир ойча турганда, биз бунинг учун бир минг доллар пул тўлашга мажбур бўлдик ва молиявий имкониятларимиздан келиб чиқиб, фильмни вақтинча сайтдан олиб қўйишга мажбур бўлдик.
Аммо, фильмни тақдим этувчи лавҳанинг матнини олиб ташламадик. Чунки у миллатимиз тарихига оид бир қатор ибратли воқеаларни ёритади. Уларни ҳамма билиши керак.
8:00 - Пўлат Охуннинг паспорти бўйича кураш судларда давом этмоқда
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Ўзбекистон режими бир йилдан бери “Бирлик” Партияси лидерларидан Пўлат Охуннинг паспортини алмаштиришни пайсалга солиб, бир томондан, унинг фуқаролик ҳуқуқларини қўпол шаклда бузмоқда, иккинчи тарафдан, унинг тўлақонли сиёсий фаолият олиб боришига тўсқинлик қилмоқда. Пўлат Охун паспорти масаласи бўйича икки судда иш очганини ҳам билдиргандик.
Биринчи иш. Пўлат Охун Андижон вилояти ИИБ маъмурларининг очиқдан-очиқ қонунбузарликларини оқлаган Бўз туманлараро суди устидан Ўзбекистон Олий судига шикоят берганди. Олий суд бу ишни кўриб чиқишни фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти суди судьяси Бобоев топширди. Судя Бобоев 20 март кунига суд мажлисини тайинлади, суд Андижон вилоят судининг биносида бўлиши Пўлат Охунга билдирилди. Аммо, шу куни на судянинг ўзи на айбланувчи милиция ходимлари бу ерга келишмади. Бу ерда икки соат кутган Пўлат Охунга Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти суди раиси ўринбосарининг маслаҳатчиси Нажмитдинова Нигоранинг айтшича, судя Бобоев келмаслиги аввалдан маълум бўлган. Яъни, суднинг ишини судянинг ўзи саботаж қилмоқда. Бундай лўттибозлик фақат Ўзбекистонда бўлиши мумкин. Энди суд қачон бўлиши ҳам номаълум.
Иккинчи иш. Пўлат Охуннинг Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси устидан судга киритган даъвоси Тошкентдаги фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро судида кўрилиши керак эди. Кеча Шайхонтохур туманлараро суди судяси Мавлоновадан Пўлат Охунга телеграмма келган Унда айтилишича, суд мажлиси 27 март 2008 йил соат 12.00 га тайинланган. Кўрамиз, 27 март куни нималар бўлар экан, дейди мухбиримиз.