07 December 2012
02:50 -
Олимларимизнинг оламшумул кашфиёти: ер силкинишини олдидан билиш мумкин
Бор-йўғи 2,5 минг нусхада чоп қилинадиган “Адолат” социал демократик партиясининг нашри “Адолат” газетаси Ўзбекистон Фанлар академиясининг Физика-техника институти «Физика-Қуёш» Илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси олимларининг оламшумул кашфиёти борасида мақола чоп этди. Унга кўра, бирлашма томонидан экспериментал қурилма яратилган ва унинг ёрдамида қўлланган Ер қобиғи устида паст энергияли зарядланган зарралар, нейтронлар оқимининг вақт бўйича ўзгаришини ўрганиш орқали зилзила хавфини олдиндан айтиб бериш мумикн.
Янги қурилма ёрдамида 2011 йилнинг 19 июлида Тошкент ва Фарғона водийсида юз берган 5 балли, 20 июлда Япониядаги зилзилани аввалдан аниқлаган. 2012 йилда эса изланишлар яна давом эттирилиб, 5 февралда Қирғизистонда, 7 февралда эса Японияда содир бўлган ер силкинишлари бўлиши аниқланган.
Олимларимиз яратган мазкур қурилма бошқаларидан фарқли равишда турли детекторлар ёрдамида зарядланган зарралар ва нейтронлар ўзгаришини бир вақтда қайд қилиш орқали ер қимирлашини қисқа муддатда башорат қилиш ишларини мукаммалаштиради, деб ёзади газета. Гап фақат халқаро мақсадли ҳамкорликни йўлга қўйишда қолди, дейилади хулосада.
Кўринишидан, ўзбек олимлари сигир сутидан қон ўрнини босувчи “препарат” яратгани каби, сейсмология соҳасида ҳам “экспериментал қурилма” яратиб, фан-тараққиёт ўзанини бошқа томонга буриб юбориш арафасида. Аммо, аччиқ ҳақиқат шeндан иборатки, бу “препарат” ва “экспериментал қурилма” халқаро структураларнинг текширувидан ўтиб, керакли патентлар олмагунча, кашфиётлар ҳақида гапириш эрта.