07 December 2012
03:56 -
Тошкентда адвокатурага ўғри тушди
5 декабрга ўтар кечаси Тошкент шаҳар адвокатлар ҳайъатининг "Shams Toshkent advokatlari" адвокатлик фирмасига ўғри тушди. Адвокатура ходими Қ. Ражабовнинг таъкидича, ўғрилар фирманинг 3 та компьютери ва бошқа канцелярия жиҳозларини олиб кетишган. Компюьтерларнинг бирида адвокатуранинг маълумотлар базаси бўлиб, бир қанча жинойи иш материаллари ва адвокатларнинг шахсий архивлари, иш юритиш реестрлари мавжуд эди.
Ўмарилган адвокатура биносини ўша куннинг ўзида Чилонзор тумани ИИБ ходимлари босди, воқеа жойига тумани ИИБ бошлиғининг шахсан ўзи келиб, тезкор қидирув ишларига кўрсатма берди, дейди воқеа шоҳидларидан бири. Ҳозирда аниқланган ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси (Босқинчилик) ва 169-моддаси (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирча бирорта шахс жиноятга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинмаган.
Таъкидлаш лозимки, адвокатлар, ҳуқуқ ҳимоячиларининг истеҳкомлари ўғирлик нишони бўлиши биринчи марта эмас. Масалан, аввалги хабарларимиздан маълумки, Тошкентда бу каби ҳодиса 2009 йилнинг май ойида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятида кузатилган, ўшанда жамиятнинг компюьтери ўғирланганди.