06 December 2012
23:11 -
“ORIAT” ТРК раҳбари изнисиз хорижий медиа ширкатлар билан ҳамкорлик қилгани учун жазоланган
Аввалги хабарларимизда 26 ноябр куни жинояи ишлари бўйича Сергели тумани суди томонидан “ORIAT” телерадиокомпанияси раҳбари Алишер Холдоровнинг 6¸5 йилга қамалгани ҳақида маълум қилгандик. Директорнинг асосан иқтисодий жиноятларда айбланганини таъкидлагандик.
Ҳозир маълум бўлишича, мазкур маҳкама ортида бошқа турли сабаблар ҳам бор экан. Масалан, суд ҳукмида телерадиокомпаниянинг ҳукумат рухсатисиз “Голос России”¸ “Евразия Телеком»”¸ “Evro Press Group LTD” медиа ширкатлари билан ҳамкорлик қилгани айблов сифатида келтирилади. Шунингдек, радионинг фаҳш ва умум эътироф этилган ахлоқий мезонларга зид матералларни эфирга узатгани таъкидланади.
Бироқ Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари ҳақида”ги Қонуни хориж давлатлари ҳудудидаги оммавий ахборот воситалари дастурларини тарқатишни чекламайди. Шу жиҳатдан Сергели маҳкамаси қарори адолатсиздир, дейди мухбиримиз.