06 December 2012
20:20 -
Ўзбекнинг ҳақиқий аҳволи: Давлат йўқ, Миллат қамоқда, Байроқ қафасда
Ўзбекистон давлатининг расмий байроғини қафас ичида кўрсатувчи бу расм фақат байроғимизнинг эмас, умуман давлатимиз ва миллатимиз аҳволининг рамзий символи десак бўлаверади.
Бугун давлат деган нарсанинг ўзи йўқ. Ўзбек ичидан чиққан хоин-ҳаромийлар ёрдамида миллатни қафасга тиқиб қўйишга эришган миллатсотарлар гаштини сурмоқда.
Миллат ўз борлигини ҳам кўрсатолмайди. Асрлардан бери Марказий Осиёни бошқариб келган ўзбеклар бугунги сунъий чегаралар ичида қулларга, юрт ташқарисида мардикорларга айлантирилган. Чегараларимиздан бир неча километр нарида миллатдошларимизни ўзини Ўзбек деб атагани учун тириклайин ёқишганда, қафасдаги ўзбеклар оғзини ҳам очмадилар, қорамолга айланиб бўлганини намойиш қилдилар. Ўз миллатини ҳимоя қилишни истаганлар эса режимнинг таъқиби ва босими остида.
Қаранг, биз аҳволимизни англатиш учун шунча сўз ишлатмоқдамиз. Қайсибир номаълум фотограф ҳамма нарсани биронта сўз ишлатмасдан ифодалабди. Офарин!