06 December 2012
03:35 - Ашхободдаги МДҲ саммити яшин тезлигида ўтиб бўлибди
Бироз аввалги хабаримизда Ислом Каримнинг Ашхободга келиб бўлганини билдирар эканмиз, МДҲ раҳбарларининг умумий йиғилиши бошланиб-бошланмагани ёки қачон бошланиши ҳақида ҳали хабар йўқлигини ҳам ёзган эди. Аслида, бу хато бўлган. Озорбайжон ва Қозоғистон давлатларининг расмий ахборот воситалари МДҲ саммити ишини тугатиб бўлгани ҳақида Тошкент вақти билан 16-17 орасидаёқ хабар тарқатиб бўлган эканлар.

Кечаги хабарларимиздан бирида Ашхободдаги саммит кун тартибидаги асосий масала Улуғ Ватан Урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига тайёргарчилик эканлиги тилга олинган эди. Аслида ҳам шундай бўлибди, бу хусусда қандайдир қарор қабул қилинибди. Бундан ташқари яна 19 та қарор имзолаган эмиш. МДҲда раислик Белорусияга ўтибди.

Биз тахмин қилгандек, Владимир Путин ва Ислом Каримнинг касаллиги туфайли саммит тезда ишини битирган. Хуллас, МДҲ саммитлари ҳам масхарабозликка айланмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону