06 December 2012
03:26 -
Масхарабоз сенаторлар бир даста қонунларни тасдиқлашди
Бугун куннинг биринчи ярмидаёқ Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари қуйи палата томонидан муҳокама учун киритилган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунларни қабул қилди. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунларни ҳам қабул қилишди.
Сенат матбуот хизматига кўра, бир неча соат давом этган мажлис жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик, Солиқ ва Божхона кодексларига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги, “Рақобат тўғрисида”ги, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги, “Микромолиялаш тўғрисида”ги, “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ана шу қонунларга техник жиҳатдан овоз бериш эвазига мажлиснинг биринчи иш куни якунланди. Эртага ҳам кўлами ва сони шундан кам бўлмаган ҳуқуқий ҳужжатлар “қизғин муҳокамалардан сўнг” қабул қилинади. Номи улуғ, аммо супраси қуруқ Сенатимиз яхшигина масхарабозлик саҳанаси экани эса ҳаммага маълум. Сенаторлар тарихга айнан масхарабозлар тамғаси билан кирадилар. Ўзларти тасдиқлаётган Давлат Бюджетининг параметрларини ҳам билмайдиганларга бошқача тамға босилиши мумкинми?
Аслида Сенат номли орган доимий, яъни ҳар куни ишлаши ва қабул қилаётган қонунларини ростакам чиғириқдан ўтказиши лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения