04 December 2012
19:19 - Ўзбекнинг хунаса ёшларига Тошкентда “Ўзбекистон белгиси” номли кўкрак нишони топширилибди, юрт ташқарисидаги Баҳодир Чори кабилари ҳали буни кутишмоқда

Ёш мухолифатчи эканлигини даъво қилаётган Баҳодир Чорини хунаса деб атаганда, бу сўзнинг изоҳли луғатдаги “ҳам эркак, ҳам аёллик жинсий белгилари бўлган одам ёки ҳайвон” маъносига урғу бергандик. Аммо, бу сўзнинг “ярамас, аблаҳ, разил” маънолари ҳам бор. Бугун Тошкентда “Туркистон” саройида мамлакатимиз тараққиётига гўёки муносиб ҳисса қўшгани учун “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилган ёшларга нисбатан айнан шу иккинчи маънони қўллаш керак.

Кимлигини ҳам билмайдиганимиз ёшлар учун бундай таъриф ишлатаётганимиздан норози бўладиганлар топилса керак, биринчи навбатда, бундай “белги”ни таъсис этганлар ва бу “белги”ни олганлар.

Мана, ўзинингиз қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, ЎзА хабар беришича, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони “Президентимиз Ислом Каримовнинг 2003 йил 4 августдаги фармонига биноан” таъсис этилган ва маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб намуна кўрсатаётган ёшларнинг кўксига тақилади.

Шундай буюк ишлар қилаётган ўзбек ёшлари бўлиши мумкинми? Мумкин, нега бўлмасин? Ана энди Ўзбекистоннинг дунёдаги обрўси ва ичидаги аҳволни кўринг.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини топташ, демак, миллатни хор қилиш бўйича дунёнинг 10 та энг ёмон мамлакатлари рўйхатига киритилган. Ўзбекистон БМТ тарафидан систематик қийновлар қўлланадиган давлат деб тан олинган. Ўзбекистонда болаларни ўқитиш ўрнига пахта далаларида ишлатишаётганини ҳам бутун дунё билади. Шулар туфайли, ривожланган, ҳаёт даражаси билан дунёга ўрнак бўладиган давлатлардан биронтасининг раҳбари мамлакатимизга ташриф буюрмайди, у давлатлар Ўзбекистон раҳбарини ўзига таклиф ҳам қилмайди.

Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида, балки, Тожикистондан кейин, энг қашшоқ ўлка. Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот, демак, оддий инсонларнинг даромади бўйича, Қозоғистондан 8 баравар оқадамиз. Яъни, очиқча қашшоқмиз. Ижтимоий ва ҳуқуқий соҳада мутлақо ҳимоя қилинмаган миллионлаб ўзбеклар Қозоғистон, Россия ва бошқа мамлакатларда меҳнат қилиб оила тебратмоқдар. Улар юбораётган пул туфайли Ўзбекистоннинг давлат Бюджети оёқда турибди. Юзлаб ўзбекларнинг жасади ўша мамлакатлардан ҳар йили тахта қутиларда қайтади. Ўзбекистон ўз фарзандларини фақатгина 9 йиллик бепул ва оммавий таълим билан таъминлайдиган дунёнинг бир нечта қолоқ мамлакатларидан биттасидир.

Бугун кўксига “Ўзбекистон белгиси” нишони осилганлар Ватаннинг, миллатнинг ҳеч бўлмаса биз санаб чиққан муаммоларини билишадими? Уларни тузатиш устида ўйлашадими? Тузатиш учун биронта иш қилишадими? Йўқ, улар режим ва унинг раҳбарини мақташдан бошқа нарсани билишмайди, шунинг учун тақдирланишди. Демак, уларга”ҳунаса” сўзининг изоҳли луғутдаги иккинчи маъносини қўллашимиз мутлақо тўғри. Вақти келиб, бу ёшлар шундай нишон осилган кўкракларини тозалаш учун ҳаракат қилишга мажбур бўлишади.

Дарвоқе, юқорида номи тилга олинган Баҳодир Чори ҳунаса сўзининг иккинчи маъносига ҳам лойиқлигини кўрсатиш учун ҳаракат қилиб ётибди. Ҳозир маълум бўлишича, у Америкага турли сабаблар билан келиб қолган ўзбекларга ҳуқуқий мақом олишда ёрдам беришга ваъда қилиб ва уларга тегишли ҳужжатларни олиб қўйиб, улар “Бирдамлик” ҳаракати ўтказадиган акцияларга ўзлари билан яна бир неча танишларини олиб келсаларгина ҳужжатлари қайтариб берилиши ҳақида шарт қўймоқда ва тўғридан-тўғри шантаж қилмоқда.

 

Одам савдосига ҳам ўхшаб кетадиган бундай ишларнинг АҚШда ҳам жазоси бор. Ҳозир шу “ярамас, аблаҳ, разил” билан ҳамкорлик қилаётган, унга гўёки маслаҳатчилик қилаётган одамлар ақл-ҳушларини қўлларига олишлари керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону