20 October 2012
22:31 - Носир Зокир ҳаромийми? Табиий, ҳа!
Бугун бизга қисқа хат ёзган собиқ “Бирлик” фаоли, ҳозир ўзини таги йўқ ҳаромийлар тўгараги учун иш қилаётгандек кўрсатиш учун уриниб ётган Носир Зокирдан қисқа хат келди. У ўз ҳаромий сафдоши Ботир Норбойни оқлашга ва бу ҳаромийлар ҳақида фикр билдирган Жамшид Хон исмли ўқувчимизнинг борлигини шубҳа остига олишга интилиб ёзган 5 қаторли хатида “Бирлик” фаолларининг 90 фоизи ўша ҳаромийлар сафига ўтгани (куладиган ўзбек борми?), А.Пўлат тухматлари учун миллат олдида жавоб бериши кераклигини ёзади.

Ҳа, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат Носир Зокир ва Ботир Норбойларни ҳаромий деди ва буни аниқ фактлар билан кўрсатиб берди. Ўқувчимиз Жамшид Хон ҳам мантиқли аргументлар билан ҳаромийларни жойига қўйиб қўйди. Мана Абдураҳим Пўлатнинг шу хусусдаги мақолларидан иккитагина кўчирма (мақоланинг ўзи билан пастдаги линк орқали танишиш мумкин):

* * *

Энди Носир Зокирга қайтаман. “Ҳаракат” агентлигининг сайтидаги “қидириш” системаси орқали Носир Зокирнинг фаолиятига доир хабарлар билан танишишингиз мумкин. Уларни иложи борича қисқартириб, ҳаммага яна бир бор тақдим қилмоқчиман.

2007 йил 8 май хабари: Ўзини “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари деб танитган Баҳодир Чориев, аввал ўртага одам қўйиб, сўнгра, шахсан Носир Зокирга телефон қилиб, ўз ташкилотининг водийда, хусусан Наманганда бўлимларини очишда ёрдам сўраган. Бу минтақаларда ўз одамлари йўқ эканлигини айтган. “Бирлик” фаоли “ёрдам бериш” илтимосини “ҳамкорлик қилиш” маъносида эътиборга олиб, бундай ишга тайёр эканлигини билдирган. “Бундан бошқа ҳеч гап йўқ, - дейди Носир Зокир. - Ўзи йўқ ташкилотнинг бўлимларини бор ташкилотлар тузиб бериши ҳақида гапиришнинг ўзи кулгили. Бу менга Остап Бендернинг “ичида пул бор бўлган квартиранинг калити” ҳақидаги лофини эслатади. Мен бутун кучимни “Бирлик”нинг Намангандаги мавқесини мустаҳкамлаш учун сарфламоқдаман. Ҳозир Наманганда ва бутун водийда “Бирлик”дан бошқа фаолият олиб бораётган мухолифат ташкилоти йўқ. Бирлашган мухолифат - “Бирлик”нинг ўзидир. Менинг Баҳодир Чориевга ҳам маслаҳатим шу - йўқ жойда ташкилот яратиш энергиясини борлари атрофида бирлашишга сарфланса, ҳамма учун фойдали бўларди. Ташкилотлар янги ғоя асосида тузиладилар. Янги ғоя йўқ экан, ташкилот яратиш истаги ҳом ҳаёл бўлиб қолаверади”.

Бу хабар “Ҳаракат” журналининг қоғозда ҳам чиқарилган 2007 йил 3 (66) сонининг 42-чи саҳифасида бор, журналнинг бу сони эса Носир Зокирнинг қўлида ҳам бор.

2009 йил 28 декабрь хабари: “Бирлик” Партияси Наманган ташкилотининг раҳбари Носир Зокирнинг иккинчи ўғил – Собитхон ҳам фарзандли бўлди. Носир Зокирнинг олтинчи набираси бўлган ўғилга Камолиддин исми берилди. Бирликчининг билдиришича, бу исм Носир Зокирнинг устози – машҳур Камолиддин Раҳимовга кўрсатилган ҳурмат бўлган, жажжи Камолиддин ҳам вақти келиб бирликчи бўлади.

* * *

Носир Зокир кечагина “Бирдамлик” устидан кулиб ва туғилган набираларининг бирликчи бўлишини гапириб туриб, бир оздан кейин бир неча чақа эвазига сотқинлик қилиши ҳаромийлик бўлмаса, ҳаромийлик нима ўзи, ўзбеклар? Носир Зокир ўша чақаларга сотиб олинган овқат билан боқилаётган набираларини ҳам, минг афсуски, ҳаромваччаларга айлантириб бўлди. Ҳозир сайтларга кириш имкони бўлмаган наманганликлар ахир бир кун ҳақиқатни ўрганадилар. Ўша кунларни ўйла, эй, ҳаромий!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону