26 September 2012
20:05 -
"Ҳаракат" хатқутисидан: Дам чиқаришдан бошқа нарсага қодир бўлмаган Ботир Норбой кабиларга маслаҳат
Harakat.net сайтида Абдураҳим Пўлатнинг Ботир Норбой тўғрисида ёзган фикрлари ва Ботир Норбойнинг жавобини ўқиб, мактаб даврим эсимга тушиб кетди.
6 ёки 7-чи синфда эдим ўшанда. Мен айтмоқчи бўлган воқеа нима сабаб бўлиб бошлангани ҳозир эсимда йўқ, лекин асосий мавзу, таниқроғи, бизга берилган дарс эсимда қолган. Синф раҳбаримиз синфга қўлларида бир узун дарахт новдаси билан кирдилар ва саломлашувдан сўнг, ҳозир кўпчилик биладиган бир мақолни амалда исботлаб бердилар.
Ўқутувчи синфдаги нимжонроқ синфдошимизни ўз ёнларига чақирдилар. Хамма жим. Қўлларидаги новдани синфдошимизга бериб “ўртасидан синдир” дедилар. У новдани қийналмасдан синдирди. Кейин бошқа синфдошимизни чақирдилар ва иккала новдани бирлаштириб туриб синдиришни сўрадилар, у синфдошимиз хам шундай қилди. Новдалар энди 4 та бўлди. Кейин кучлироқ болани чақирдилар, у хам бир оз қийналиб бўлсада ўша қўшалоқ 4 та новдани синдирди. Новдалар 8 та бўлди. Энди бу 8 та новдани қўшиб туриб бирданига синдириш озгина эмас, яхшигина куч талаб қиларди. Шунда синф раҳбаримиз, “энди шуларни ўзим синдириб кўраман” деб, синдирмоқч¬и бўлдилар, лекин қанчалик кучли бўлмасинлар синдира олмадилар. Хамма кулди, ўзлари ҳам бироз кулимсираб, "ана кўрдийларми, мен синдира олмадим" дедилар.
Ўшанда айтган гаплари эсимда: “Кўрдинглар, шу новда олдинига битта эди, уни осонгина синдирдик, кейингилар¬и бир оз куч талаб қилди, охирида эса бу новдаларни¬ ҳатто мен ҳам синдира олмадим. Бу нима дегани, куч бирликда дегани. Қанчалик аҳил ва ажралмас бўлсейларгина сизларни ҳеч қандай куч енга олмайди. Ҳа, “Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар" деб шуни айтишади”.
Ҳозир куч бирликда, "БИРЛИК" партиясида. Хамма фидоий инсонлар ўзларича майда партиялар тузиб, Ўзбекистонда демократия учун курашмоқчи бўлсалар янглишадилар. Бунақа майда партиячалар юқорида айтилган бир новда сингари синадилар. Партияни майда парчаларга бўлаётганларни миллат, мамлакат фидоийси деб бўлмайди.
Кучли душман қаршисида, миллат душманлари қаршисида ўз партиясини парчалаётганлар сотқинлардир. Абдураҳим Пўлат айтганидек “бир чақа эвазига сотқинлик қилаётганлар” эса ҳаромийдир. Сотқин-ҳаромийлар жазосиз қолмайдила¬р, уларни тарих ҳам миллат ҳам кечирмайди.
Ботир Норбой ўзининг ҳаромий эмаслигини инкор этишга ҳаракат ҳам қилмабди. Тушундимки, ҳеч нарса айтолмайди, инокр этолмайди. Чунки Абдураҳим Пўлат аниқ фактлар келтирган.
Бунинг ўрнига русларнинг “Сам дурак” маъносидаги жавоби берилибди. Нима эмиш, Абдраҳим Пўлат партия раислигини ёшларга бермаётганмиш. Эй, одам, партия раҳбари партия қурилтойида, раҳбарликка муносиб топилса, сайланади. Абдурахим Пўлат партия раҳбарлигига муносиб деб топилгандирки, сайланибди.
Шундай партия раҳбари атрофида қанчалик фидоий инсонлар кўп бўлар экан, бу партиянинг кучи ва обрўси. Қани Абдурахим Пўлатдек фидоий инсон? Мен ўйлайманки, агар шундай инсон топилса, партия шундай одамни раисликка сайлайди. Билингки, бундай инсон ҳали йўқ. Қирғизистонда ўзбекларни тириклайин ёқиб, ўлдириб, зўрланганларида сизлар қаерда эдингиз? Томошабин эдингиз! Фақат “Бирлик” партияси Абдураҳим Пўлат бошчилигида ўз фикрларини билдирди. Ўзбекдек буюк миллат бир ҳовуч қирғиз фашистларидан дод дейиши ва бировлардан ёрдам сўраши уятлилигини тушуниб, Ўзбекистон армиясини у ерга олиб киришни талаб қилди. БМТдек ҳунаса ташкилотдан ёрдам сўраганлар борлигини эшитгандим, улар устидан БМТдагилар ҳам кулишган бўлса керак.
"Туркистон тонги" газетасини таъсис этибсизлар. Хўш шу газетангизни Ўзбекистонда халққа тарқата оласизларми? ЙЎҚ! “Бирлик” партиясининг "Ҳаракат" журнали бор, хозир маблағ йўқлиги туфайли чоп этиш имконияти йўқлигини айтишмоқда. Сизнинг “Туркистон тонги” газетангизга кетадиган харажатларни ўзини кўрсатиб бўлган "Ҳаракат" журналига сарф этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу - ўзбек фидоийларини бирлаштирарди, партияни янада кучайтирарди. Сиз тескари йўлни, сотқинлик, ҳаромийлик йўлини танлабсиз.
Абдурахим Пўлат бошқараётган "Бирлик" миллат тимсоли бўлаолмайди дебсиз. Сабабларни очинг, уялтиринг, халққа очиқланг. Лекин сиз сабабларини очолмайсиз, бундай сабабларни ўзи йўқ. Агар Сиз фактлар асосида унинг айбларини очсангиз, мен ҳам Сизга қўшиламан, Абдураҳим Пўлатга қарши чиқаман. Ҳозирча ҳамма фактлар Сиз айтаётган нарсаларнинг тескариси.
Қирғизистон элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказолган мардлар ҳам бирликчилар эдику. Мард бўсангиз буни тан олинг. Қани, бошқа ҳеч ким шуни ҳам қилолмаяптику!
“Бирлик” деган сўз президент Ислом Каримни бўғзига келган, у бу сўзни кимдандир эшитса, ўша одамни қамоққа тиқишига ҳаракат қилади. Сиз ана шундан қўрқасиз. Сизни "Туркистон тонги" газетангиз тўғрисида ўзини ижобий фикирларини билдирган ўттиздан ортиқ ёзувчи ва шоирларингиз ҳам шу “Бирлик” сўзидан қўрқадилар. Президент ғазабига учрашдан қўқадилар. Газетангизда президент сиёсатига қарши бирон мақола ёза оласизларми? Йўқ! Сиз ўзингиз айтгандек, хорижда ишлаётган мардикорлар "ютуғи", ёки қозоқни тўйида ўзбек, ўзбекни тўйида қозоқ иштирок этса, ана шуларни рўкач қилиб, "Туркий миллатлар дўстлиги" деб ёзишингиз мумкин. Лекин, қирғизлар ўзбекни қирғин қилганини ёзмаслигингиз, ўзбекни ҳимоя қилмаслигингиз ҳам аниқ. Қирғиз фашизми йўқ қилинмаса, Туркистон тонгини қўйиб туринг, Туркистоннинг ўзи ҳам бўлмаслигини тушунасизми?
"Бирлик" партияси қанақасига миллат тимсоли бўлолмас экан? "Бирлик" бу миллат тимсоли. Ўзбекистон халқи “Бирлик”ни тан олган ва бундан кейин ҳам тан олади ва қўллаб қувватлайди.
Қаттадир "Бирдамлик" ҳаракати ташкил қилинибди. Бу нима дегани ўзи? "Бирлик" партиясига тақлидми? Ҳунаслар тўгарагими?
Сизга бир маслаҳат бермоқчиман. Бунинг учун кўп ўйлаганим ҳам йўқ, ўзбек тилининг бойлигидан келиб чиқадиган сўз ўйини эсимга келди: Ўзбеклар “бир дам олайлик” дейиши мумкин, “бир дам чиқарайлик” дейиши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда бир жойингиздан “дам чиқаришга” уста одам кўринасиз, тушунсангиз керак.
Маслаҳатим шу: Эй, Ботир Норбойлар! "Туркистон тонгида" ёки “Бирдамлик”да дам олиб, дам чиқаргандан кўра, "Бирлик" партияси сафларида Ўзбекистонда демократия учун курашиб тер чиқаринг.
Отангиз Сизга Ботир деб от берган экан. Вақти келиб бундай Ботир бир чақа олиш учун ҳаромийга айланади, деб ўйламаган бўлсалар керак. Ҳозир, гўрда ҳам тик туришга интилаётганлари шубҳасиз.
Жамшид Хон

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения