14 March 2008
04:00 -
23:00 - Кутилмаган хабар: Туркияда ҳукмрон партияни тақиқлаш талаби билан cудда иш очилди 17:00 - Бугун Эронда парламент сайловлари бўлмоқда 7:00 - Пўлат Охун паспортини алмаштиришга топширганига бир бўлди

23:00 - Кутилмаган хабар: Туркияда ҳукмрон партияни тақиқлаш талаби билан судда иш очилди
Бугун Туркия жумҳуриятининг Бош прокурори Абдураҳмон Ёлчинқоя мамлакатдаги ҳукмрон партия – Бош вазир Тойиб Эрдўғон раҳбарлик қиладиган Адолат ва Тараққиёт Партиясини бекитиш даъвоси билан Конституцион Судга мурожаат қилди. У ҳукмрон партияни мамлакат конституциясининг дунёвийлик приниципига қарши ишлар қилишда айблаган.
Туркия Конституцион Судининг 11 аъзоси бор, бу ерда партиянинг бекитиш қарори олиш учун 7 кишининг овози етарли. Конституцион Суднинг аъзолари асосан дунёвий давлат тарафдорларидир. Шундай бўлса ҳам, айниқса иқтисодий соҳада муваффақиятли фаолият олиб бораётган ҳукумрон партияни беркитиш масаласида Конституцион Суд қандай қарор чиқариши ҳақида бирон тахмин қилиш ҳам қийин.
17:00 - Бугун Эронда парламент сайловлари бўлмоқда
1979 йилдаги Исломий инқилобдан кейин расмий номи Эрон Исломий Жумҳурияти бўлган бу давлатда парламент борлигини кўпчилик билмаса ҳам керак.
Ҳамма биладиган факт шундан иборатки, бу давлатни бошқариш системасидаги асосий шахс – Раҳбардир. У айни замонда Қуролли кучларнинг Бош қўмондони ва Ҳарбий разведка бошлиғи вазифаларини ҳам бажаради. Раҳбар диний уламолардан иборат 86 кишилик Экспертлар Анжумани тарафидан сайланади. Анжуман эса, ўз навбатида, умумхалқ сайловларда 8 йилга сайланади. Биринчи Раҳбар Ҳомейни бўлганди, у ўлгандан кейин ҳозирги Раҳбар - Али Хаменеи сайланган.
Ижроия ҳокимиятининг бошлиғи президент ҳисобланади. Шундай экан мамлакат парламенти – Мажлиснинг ролини тушуниш қийин. Чунки, у қабул қилган қонунлар 6 яъзоси Раҳбар тарафидан, қолган 6 аъзоси парламентнинг ўзи тарафидан тайинланадиган Конституция посбонлари Кенгашининг рухсатисиз кучга кирмайди.
Шундай бўлса ҳам, Эронда бугунги парламент сайловлари ўзини демократик деб эълон қилган Ўзбекистондек давлатнинг парламент ва президент сайловларидан анча демократикроқ руҳда ўтади. Чунки, бир мандатли сайлов округларидан сайланадиган мустақил номзодлар ўртасида очиқча жанг кетмоқда.
Тўғри, бу номзодлар диний рухонийлардан иборат комиссияларда чиғириқдан ўтказилган, шу сабабли улар орасида биронта либерал қарашли одам йўқ. Уларни ҳаммаси консерватор, яъни муҳофазакордир. Улар жорийдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг ташқи сиёсатини тўла қўллаб қувватлашади. Аммо, ички сиёсат, айниқса иқтисод масаласида аҳвол бошқача. Гап шундаки, нефть нархининг дунё бозорида кескин ошиб кетишига қарамасдан, Эронда иқтисодий вазият яхши эмас, шу сабабли, масалан, ишсизлик даражаси жуда юқори.
Бугунги сайловларда президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг иқтисодий сиёсатини қўллаб қувватловчилар ва унга қарши бўлганлар орасида жанг кетмоқда, дейиш мумкин.
Ўзбекистонда шу даражадаги демократик сайловлар ҳам йўқлиги ачинарли ҳолдир.
7:00 - Пўлат Охун паспортини алмаштиришга топширганига бир бўлди
Ўтган йили 12 мартда 45 ёшга тўлган “Бирлик” Партиси раисининг ўринбосари Пўлат Охун Ўзбекистон қонунларига кўра паспортини алмаштириш учун Шаҳрихон ишки ишлар бошқармасига топширганди. Мана орадан бир йил ўтиб, таниқли мухолифатчи 46 ёшга кирди.
Пўлат Охунни туғилган куни билан табриклаб, унга соғ-саломатлик, сиёсий фаолиятида, хусусан янги паспорт олиш учун Ўзбекистон ҳукумати билан курашда авваламбор сабр-тоқат, сўнгра муваффақиятлар тилаймиз.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Ўзбекистон расмийлари, президент маҳкамасидан тортиб Шаҳрихон миршабларигача, ҳамма мавжуд қонунларни бузиб, Пўлат Охуннинг фуқаровий ҳуқуқларини поймол қилмоқдалар. Уларга буйруқ энг юқори лавозимдаги шахс бўлмиш президент Ислом Каримдан келганига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Шу йўл билан Ўзбекистон ҳукумати мухолифат лидерларидан бирининг сиёсий фаолиятни чегаралашга интилмоқда.