13 March 2008
04:00 -
23:30 - АҚШ элчихонасида ўхшаши бўлмаган воқеа: Давлат Департаменти ва “Эзгулик”нинг инсон ҳақлари бўйича 2007 йил ҳисоботлари биргаликда тақдим этилди 17:30 - Ўзбекистон президенти билан учрашган АҚШ адмирал
23:30 - АҚШ элчихонасида ўхшаши бўлмаган воқеа: Давлат Департаменти ва “Эзгулик”нинг инсон ҳақлари бўйича 2007 йил ҳисоботлари биргаликда тақдим этилди

Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида ҳақиқатда ўхшаши бўлмаган воқеа бўлиб ўтди. Маълумки, ҳар йили АҚШ Давлат Департаментининг йиллик ҳисоботи ҳамма мамлакатлардаги элчиликларда каби Тошкентдаги элчихонада ҳам махсус йиғилишда расман тақдим этилар эди. Аммо, бугунги йиғилишнинг кун тартибини кўрган одам дарҳол тушунардики, тарихди ўхшаши бўлмаган воқеа юз бермоқда. Ҳақиқатда шундай эди.

Германия, Буюкбритания, Франция, Швецария ва бошқа давлатлар элчиликларининг вакиллари, Хюман Райтс ВотчнингЎзбекистондаги вакили, бир қатор маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг фаоллари ва журналистлар иштирок этган йиғилиш АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норланднинг Давлат Департаменти чиқарган 2007 йил дунё инсон ҳуқуқлари ҳисоботини тақдимоти билан бошланди.

Ундан кейин “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят ўз ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича 2007 йил ҳисоботини тақдим этди ва сўнгра бу икки ҳисобот биргаликда муҳокама қилинди.

Васила Иноят ўз нутқида “Эзгулик” жамияти расман рўйхатдан ўтганига шу кунларда 5 йил тўлишини, шу давр ичида инсон ҳуқуқлари бўйича ўнлаб ҳисобот ва мингдан ортиқ пресс-релиз тарқатилганини гапирди ва бугунги ҳисобот аввалги қилинган ишларнинг давоми эканлигини урғулади. Ҳисоботда сиёсий ҳақ-ҳуқуқларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор берилгани, Ўзбекистоннинг АҚШ билан алоқаларида илиқлик бошланиши мамлакатимизнинг сиёсий ҳаётида янги баҳор бўлиши мумкинлиги ҳам таъкидланди.

“Эзгулик”нинг ҳисоботи билан жамиятнинг сайтида (www.ezgulik.org) танишиш мумкин бўлгани учун бу қисқа хабарда унинг тафсилотларини гапиришга ҳожат йўқ, дейди АҚШ элчихонасидаги йиғилишда қатнашган мухбиримиз. Аммо, бир нарсани алоҳида таъкидлаш керак. АҚШ Давлат Департаментининг ҳисоботи билан ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг ҳисоботини бир йиғилишда тақдим этилиши тарихда бўлмаган ходисадир. Буни йиғилиш қатнашчилари ҳам эътироф этишди.

Ҳақиқатда ҳам, “Эзгулик” жамияти Ўзбекистонда етакчи роль ўйнайдиган ташкилот ва бу факт дунё жамоатчилиги, биринчи навбатда, Ғарб давлатларининг расмийлари тарафидан ҳам тан олинмоқда. Бугунги йиғилиш бунинг яна бир исботидир.

17:30 - Ўзбекистон президенти билан учрашган АҚШ адмирали ишдан олинди

Шу йил 24 январда кутилмаганда Ўзбекистон президенти Ислом Карим билан Тошкентда учрашиб, Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари илиқланишга бошлагани ҳақида гап-сўзлар тарқалишига сабабчи бўлган Ироқ ва Афғонистондаги АҚШ қуролли кучларининг қўмондони адмирал Уильям Фэллон ўтган куни истеъфога чиққанини эълон қилди.

Маълум бўлишича, Уильям Фэллон АҚШнинг Ироқ ва Афғонистонда олиб бораётган уруши хусусида ўз фикрига эга бўлган ва урушни бошқачароқ олиб бориш керак деб ҳисоблаган. Адмирал Фэллон бу масалада АҚШ қуролли кучларининг Ироқдаги Бош қўмондони билан келишолмаган.

АҚШ матбуотида ҳам бу икки қўмондон ўртасидаги зиддият қайси тактик масалалар атрофида бўлгани ҳақида конкрет фактлар келтирилмаяпти. Аммо, кўринишидан, президент Бушнинг маъмурияти бу масалада Ироқдаги қуролли кучлар қўмондони тарафдори бўлган ва натижада адмирал Фэллон ўзи истеъфога чиқишдан бошқа йўл тополмаган.

Қисқа қилиб айтганда, бу истъфонинг асл сабаби – яқинда ҳокимиятдан кетадиган президент Буш маъмурияти ичидаги зиддиятларнинг ташқи кўринишидан бир мисол холос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону