29 November 2012
01:08 -
Навоийда яна бир йилдан сўнг уран қазиб олина бошлайди
Конлардаги уран заҳираси 5,5 минг тоннани ташкил қилади, деб ёзмоқда расмийларга иқтибосан ўрис ахборот агентликлари. Ўзбекистон–Хитой қўшма корхонаси бўлган “Uz-China Uran” ширкати 2014 йилда қазиб олишни режалаштираётган қимматбаҳо хомашёни олиш учун аввал махсус комплекс бунёд қилинади.
Маълумотларга кўра, комплекс бунёдкори Uz-China Uran қўшма корхонаси Хитойнинг CGNPC Uranium Resources Co компанияси ва Ўзбекистон давлат геология қўмитаси томонидан 2009 йилнинг август ойида тузилган. Бошланғич капитали 4,6 миллион долларлик мазкур корхона марказий Қизилқум худудида уран конларини излаб топиш ишлари билан шуғулланган.
Қизиқ, бу стратегик хомашёнинг Хитой билан биргаликда қазиб олинишига Россия ва АҚШ қандай қарашаркин?
Расмда- СССР замонидаги уран конларнинг харитаси. Кўриниб турибдики, конларнинг асосий қисми Марказий Осиёда бўлган. Расмни катталаштириш учун курсор билан босинг.