29 November 2012
00:35 -
Президентнинг дараги чиқди, у Оқсаройда Кэтрин Эштон билан учрашган
Бугун Тошкент вақти билан соат 15.00 да ўтган учрашув ҳақида бир неча дақиқа аввал “Ўзбекистон ахбороти” дастури қисқа лавҳа намойиш этди ва Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг интернетдаги сайтида умумий руҳдаги, аммо расмсиз хабар пайдо бўлди. Мазкур хабарга кўра, ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жюстен Норбер ҳамроҳлигида Оқсаройда бўлган Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий комиссари, Еврокомиссия вице-президенти Кэтрин Эштон Ислом Карим билан ўзаро муносабатларга доир бир қатор масалаларни муҳокама қилган.
“Ўтган йиллар давомида Иттифоқ билан турли соҳаларда ҳамкорлик бўйича салмоқли тажриба тўпланди, унинг мустаҳкам институционал асоси яратилди, бу икки ва кўп томонлама тузилмалар фаолиятида ўз ифодасини топмоқда. 1996 йили Флоренцияда имзоланган Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўзаро муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжатдир”, дейилади ЎзА хабарида.
Хабарга кўра, учрашувда томонларнинг ўзаро савдо учун шарт-шароитни янада яхшилаш ва уни диверсификация қилиш бўйича маъқулланган саъй-ҳаракатларни, Ўзбекистонга Европадан сармоя жалб этишни янада кенгайтиришни, мавжуд ресурслар ва илғор технологиялар асосида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни давом эттиришга тайёрлиги таъкидланган. Шунингдек, музокараларда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Афғонистондаги вазият ривожи билан боғлиқ айрим масалалар муҳокама қилинган.
ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида куннинг биринчи ярмида олинган маълумотга кўра, Эштон Президент билан учрашувдан сўнг соат 16.30 да Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Абдулазиз Комилов билан суҳбатлашиши ҳамда 18.00 да элчи Норбернинг резеденциясида фуқаролик жамиятининг 5 нафар вакили, уларнинг ичида “Бирлик” Партияси Бош котиби, “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят ҳам бор, билан учрашиши лозим эди. Мухбирларимиз яқин соатларда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашув ҳақида хабар узатади, аммо ҳозиргача Эштоннинг Комилов билан учрашуви тафсилотлари борасида бирор маълумот йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения