29 November 2012
01:22 -
Иркутскда 11 нафар ҳамюртимиз овқатдан заҳарланди
Россиянинг Иркутск вилоятидаги қурилиш майдонларидан бирида ишлаётган 11 ўзбекистонлик қурувчи овқатдан заҳарланиш туфайли шифохонага келтирилди. Маълум бўлишича, уларнинг ошқозонидан нитрит натрий кимёвий моддаси топилган. Шу боисдан ҳам заҳарланиш ҳодисасини ҳуқуқ-тартибот органлари жиддий тафтиш қилишга бошлаган. Дастлабки тахминларга мувофиқ, ошпаз овқат пишириш вақтида туз билан нитрит натрий моддасини адаштириб юборган.
Маълумотларга кўра, нитрит натрий моддасидан озиқ-овқат саноатида, хусусан гўшт ва балиқ маҳсулотлари рангини яхшилаш ва консервант сифатида фойдаланилади.
“Новости” агантлиги хабар беришича, мардикорлар Иркутск вилояти токсикология марказида даволанмоқда. Улардан икки нафари оғир аҳволда.