11 March 2008
04:00 -
23:30 - Кыргызстан: вынесен приговор по делу Абдумажитова 19:30 - Туркманбоши-2 Тошкентда учрашувлар ўтказмоқда - “Ҳижрат сарбони” газетасининг 10-сони чиқди 18:00 - Ўзбекистон газининг экспорт нархи Европа даражасига чиқад
23:30 - Кыргызстан: вынесен приговор по делу Абдумажитова

11.03.2008

Как стало известно вчера, 6 марта 2008 г. Джалалабадский городской суд огласил приговор по делу Жамолдина Абдумажитова, Эркина Холикова, Бахрама Кунакова, Хасанбая Юсупжанова и Рукии Ибрагимовой (подробнее о деле см. пресс-релиз ПЦ «Мемориал» от 26.02.2008).

29-летний гражданин Узбекистан Жамолдин Абдумажитов был признан виновным по пяти статьям УК КР (покушение на убийство, посягательство на жизнь сотрудника правоохранительных органов, призывы к насильственному изменению конституционного строя, возбуждение религиозной вражды и незаконное хранение оружие) и приговорен к 17 годам лишения свободы с отбыванием наказания в колонии усиленного режима. Ранее государственный обвинитель требовал приговорить подсудимого к пожизненному заключению.

Адвокат Садыкжан Махмудов представил суду документы, свидетельствующие о жестоком обращении с Абдумажитовым, вследствие чего последний вскоре после задержания подписал признательные показания (от которых позже отказался). По мнению адвоката, в ходе процесса не были представлены убедительные доказательства по большинству предъявленных обвинений. Однако суд не принял во внимание доводы защиты.

Другой гражданин Узбекистана Эркин Холиков был признан виновным в укрывательстве преступления и незаконном пересечении границы и приговорен к 4 годам лишения свободы.
Трое граждан Кыргызстана были осуждены за укрывательство на 3 года лишения свободы условно.

После ареста Абдумажитова в августе 2007 г. в СМИ Кыргызстана с подачи спецслужб были опубликованы многочисленные материалы, в которых заявлялось о руководящей роли подследственного в региональной структуре Исламского движения Узбекистана, его причастности к убийству сотрудника ГАИ в Джалалабаде, взрыву в редакции ошской газеты, отправке жителей региона в лагеря боевиков за границей, подготовке им и другими арестованными террористических актов в Узбекистане и Кыргызстане. Однако все эти заявления не нашли подтверждения в ходе расследования и не были предъявлены в качестве официального обвинения.

Местные правозащитники не исключают, что после вступления приговора в законную силу осужденные граждане Узбекистана могут быть экстрадированы на родину, где им будут угрожать пытки и новые уголовные обвинения.

Виталий Пономарев,
директор Программы мониторинга
прав человека в Центральной Азии

19:30 - Туркманбоши-2 Тошкентда учрашувлар ўтказмоқда

Туркманистон президенти Гурбанқули Бердимуҳамедов кечадан бери Ўзбекистонга қилган давлат ташрифи савиясидаги зиёратини давом эттирмоқда. У ўз ҳамкасби Ислом Карим, Бош вазир Шовкат Мирзиё билан учрашгани, Тошкентда Ҳасти Имом комплекси ва Мустақиллик майдонини бориб кўргани хақида расмий хабарлар берилди. Ўзбекистон-Туркманистон ўртасида бир қатор ҳцжжатлар ҳам имзоланган.

Расмий шархларда Туркманбоши-2 билан музокараларнинг икки давлат ўртасидаги ўта муҳим масалаларни, ҳатто чегараларни аниқлаштириш муаммоларини муҳокама қилишга бағишлангани айтилаётган бўлса ҳам, аслида икки диктаторлик мамлакатининг раҳбарлари бир-бирларини ўрганиш, синаб кўриш билан машғул эканликларини тахмин қилиш қийин эмас.

“Ҳижрат сарбони” газетасининг 10-сони чиқди

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Қирғизистондаги ўзбек қочқинлари Бишкекда “Ҳижрат сарбони” номли электрон газетас чиқаришмоқда. Оғир молиявий ва бошқа сабабларга қарамасдан, бу газета ҳаётини давом эттирмоқда. Кеча унинг навбатдаги бу йилги 10-чи сони (бошланишидан бери 39-чи сони) тарқатилишга бошланди.

Газетанинг бу сони ҳам Ўзбекистондаги аҳвол, хусусан, инсон ҳуқуқларига оид вазиятни ёритувчи бир қатор мақоллар бор. Хусусан, кеча сайтимизнинг “Актуал мавзу” рукнида эълон қилинган Стас Искранинг қаламига оид “Узбекнариум: власть факта или факт власти” номли мақоласи шулар жумласиданбир.

Ҳозир қамоқда ўтирган “Эрк” партияси фаоли Исроилжон Холдорнинг турмуш ўртоғи Олтиной Холдор билан “Озодлик” радиосида ўтказилган суҳбатнинг бу газетада ҳам ер олиши тасодифий бўлмаса керак. Олтинойнинг “Эрим билан юрган шериклари бирор марта ҳол-аҳвол сўрамади”, деган сўзлари ҳамма мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиларини ўйлантириб қўйиши, уларга ибрат бўлиши ва лозим бўлган ҳаракатларни қилишга чақириши керак.

18:00 - Ўзбекистон газининг экспорт нархи Европа даражасига чиқадими?

Рус хабар агентликлари “Газпром” тарқатган маълумотларга асосланиб, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон 2009 йилдан бошлаб ўз газларини Европа нархида сотажакларини билдиришмоқда. Айтилишича, “ҚозМунайГаз”, Ўзбекнефтгаз” ва “Туркмангаз” ширкатларининг раҳбарлари “Газпром” раҳбари Алексей Мюллер билан учрашганда шундай истаклари борлигини маълум қилганлар. Бу истак қанчалик амалга оширилиши ҳақида аниқ режалар кўрсатилмаган, ҳали ҳеч қандай ҳужжатлар имзоланмаган.

Ҳозиргача бу уч мамлакат экспорт газининг асосий қисми Россия орқали Украинага сотиларди. Россия ва Украина ўртасидаги кўп жанжал-тўпалонлардан кейин бу йил газнинг бир минг кубометри учун нарх 179,5 доллар қилиб белиланганди. Россия эса ўз навбатида Марказий Осиё давлатларидан газни аввалари жуда арзонга (50 доллар атрофида) сотиб олган бўлса, 2008 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун нарх 150 доллар деб белгиланган, якиинчи ярим йилликда бу рақам 150 долларга чиқиши ҳам аввалдан келишилганди. Европа нархи 350 доллар атрофидадир.

Газ нархининг бу даражада ошиши Марказий Осиё давлатлари учун жуда катта фойда келтиради. Аммо, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон раҳбарлари ўз мамлакатларининг манфаатидан келиб чиқиб газ масаласида мардлик кўрсатдилар, дейиш қийин. Афтидан, Украинага босим ўтқазиш ниятида, Россиянинг ўзи Марказий Осиё мамлакатларидан газ нархини оширишни талаб қилган. Агарда Украина сиёсий масалаларда Россияга ён беришни бошласа, Марказий Осиё давлатлари дарҳол Европа нархларини унутишса, ёки пастга тушишса керак.

“Газпром” тарқатган бугунги хабарнинг мақсади – Россия ва Украина ўртасида газ масаласи бўйича олиб борилаётган музокараларнинг эртага бошланадиган навбатдаги босқичи олдидан Украинага босим ўтказиш эканлиги шундоқ кўриниб турибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону