26 November 2012
15:36 - Ўзбекистонда автотранспортнинг 30 фоизи газга ўтади, хавфсизик масаласи нима бўлади?
Шу кунларда Тошкентда ўтказилган “Ўзбекистан-Корея” форумида мамлакатимиздаги автортранспорт воситаларининг 30 фиози 2016 йилгага табиий газда ишлашга бошлаши айтилибди. Ҳозиргача мавжуд бўлган 1 млн 719 минг автотранспорт воситасининг 12,4% табиий газда ишламоқда экан.

Бу мавзу кореяликлар билан маҳокама қилинаётганидан тушунса бўладики, бизда автотранспортни газга ўтказишда Жанубий Кореянинг роли катта бўлади. Номи тилга олинган форумнинг Ўзбекистон тарафидан ташкилотчилари ичида Ўзбекистон Экологик Ҳаракати борлигидан тахмин қилиш мумкинки, автотранспортни газга ўтказишда, газда ишлайдиган автомобиллар бензинда ишлайдиганларга нисбатан атроф-муҳитни камроқ ифлос қилишига аҳамият берилмоқда. Аслида ҳам шундай – газга ўтилса, ташқарига чиқадиган тутундаги зарарли моддалар 3-5 марта кам бўлади.

Аммо, хавфсизлик масласида қандай ютуққа эришамиз? Минг афсуски, Ўзбекистон Экологик Ҳаракати бу Форум ҳақида тарқатган хабарида Ўзбекистон билан Корея ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 20 йил бўлганини эслашни унутмаган бўлса ҳам, хавфсизлик масаласини мутлақо тилга олмаган.

Аслида, дунёда автотранспорт учун қандай альтернатив ёқилгилар ишлатиш устида ўйланаётгани, дунёда, айниқса, ривожланган мамлакатларда, хусусан, Кореянинг ўзида, автотранспорт воситаларини газга ўтказиш суръати қандай эканлиги хусусида рақамлар келтирилиши керак эди.

Яқин йилларда “Навоий” эркин иқтисодий-саноий зонасида автотранпорт учун газ баллонлари ишлаб чиқарадиган ўзбек-карис қўшма корхонаси ва мамлакат бўйлаб 50 дона газ тўлдирувчи станциялар қурилиши режалаштирилиб бўлган экан, саволлар туғилади: Хавфсизликка оид масалалар ҳам ўрганилдими? Кореяликлар ўзбек мулозимларининг томоғини ёғлаш билан чекланмадиларми? Форумда қатнашгани айтилаётган кореялик транспорт хавфсизлиги мутахассислари ҳам бу хусусда ҳеч нарса дейишмадими? Бу саволларга жавоб йўқлиги фақат қизиқ эмас, хавотирлидир ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону