26 November 2012
02:26 - Россияда 1 миллиондан кўпроқ Тожикистон фуқароси яшайди ва ишлайди, Ўзбекистон фуқаролари қанча?
Тожикистон ҳукуматининг Миграция Хизматига асосланиб тарқатилган хабарда айтилишича, шу йилнинг 10 ойи ичида мамлакатдан 765 мингдан кўроқ одам чиқиб кетган. Қанча одам қайтиб келгани айтилмайди. Табиий, Ўзбекистонда бўлган каби, ҳар йили Россияда мардикорлик қилаётган тожикистонликлар вақти-вақти билан оилаларини кўргани уйга келиб турадилар, демак, келиб-кетувчиларнинг сони жуда катта.

Россия Федерал Миграция Хизматига кўра, ҳозир Россияда 1 миллиондан ортиқ кўпроқ тожикистонлик яшайди ва ишлайди.

Ўзбекистонга доир бу каби рақамлар эълон қилинганини кўрмадик, дейди мухбиримиз. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, Россияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг сони Тожикистонга нисбатан бир неча марта кўп.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону