26 November 2012
01:31 -
Ўзбекистон-Туркия делегациялари автомобиль ташувлари масалаларини муҳокама қилишди
2 ноябрдаги хабарларимиздан бирида “Туризм Ипак йўлида” мавзусига бағишланган Халқаро ярмаркада қатнашиш учун Тошкентга келган Туркия Маданият ва Туризм вазири Эртурғул Бина Ўзбекистон Маданият ва Спорт вазири Турсунали Қўзиев билан учрашув ўтказгани ҳақида гапириб, сўнги йилларда икки мамлакат орасидаги муносабатлар ўта совуқ бўлгани, балки, бу учрашув қандайдир бурилиш нуқаси бўлиши мумкинлигини ёзгандик.
Дарҳақиқат, қандайдир ўзгариш бўлаётганга ўхшайди. Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ахборот хизматига асосалниб тарқатилган хабарда айтилишича, Тошкентда Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркия аралаш комиссиясининг йиғилиши ўтказилибди.
Бу икки мамлакат ўртасида автомобиль ва дарё транспорти воситасидаги ташувлар катта бўлолмаслигини ҳисобга олсак, бу йиғилишнинг катта аҳамияти бўлмаслиги мумкин. Аммо, икки мамлакат алоқаларининг яхшиланишига умид берувчи бу хабар жараёнларни ривожланишига туртки бўлар.
Бу йиғилишда Туркия делегациясга Транспорт, денгиз ишлари ва коммуникациялари вазирлигининг Автомобиль транспорти бош бошқармаси бошлиғи Али Ризо Южеўғли раҳбарлик қилибди. Ҳар доимгидек, Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг исми ҳам хабарларда берилмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения