25 November 2012
06:44 - Ҳамма нарса “Ҳаракат” айтгандек бўлмоқда, Миср янги инқилоб йўлида, Ўзбекистончи?
Миср диктатори Ҳусни Муборакни йиқитиш учун кураш бошланганига 2 йил бўлмоқда. Ўтган вақт ичида нималар бўлмади. Кейинчалик “Араб баҳори” деб номланадиган инқилобий воқеалар бошқа диктаторликлардаги мухолифатчиларга ҳам умид бағишлади. Бизда ҳам эртага шундай бўлади деб башорат қилган баъзи ўзбек псевдо-демократ, псевдо-мухолифатчилари енгларини шимариб,... бирон иш бошламадилар, енгларини шимариб, кимдир бу ишни бошлашини кутдилар.

Мана ўша кунларга оид хабарларимиздан бир иқтибос:

“Қирғизистондаги воқеалардан кейин, “ана энди бизда ҳам шундай бўлади”, деб чапак чалган ақлсиз ўзбек мухолифатчилари ўртага чиққан эди. Ҳозир ҳам, “мана энди бизда Мисрдагидек бўлади”, деб ҳайқираётган ёки башорат қилаётган ақлсизлар чиқаётган бўлса ажаб эмас. Аммо, ундай бўлмайди.”

Ҳа, ҳамма нарса “Ҳаракат” башорат қилгандек бўлди. Айнан “Ҳаракат” мухбирлари, айниқса, Мисрда мухолифат яхши уюшмагани ва халққа тинилган лидерлари бўлмагани сабабли, исталган натижаларга эришиб бўлмаслигини, ҳокимият исломчилар қўлига ўтиши муқаррарлигини ёздилар. Шундай бўлди ҳам.

Мисрда Ҳусни Муборак йиқитилди. Унинг ўрнига исломчи президент сайланди – Муҳаммад Мурси. Мана ярим йил ҳам ўтмасдан унга қарши оммавий намойишлар бошланди. Сабаб ҳам топилибди. Сабаб – Муҳаммад Мурси ҳозир парламенти бўлмаган Мисрда парламент сайловлари ўтказилгунча ўзига фавқулодда ваколатлар берадиган Конституцион декларация эълон қилгани бўлди. Мантиқли сабаб, чунки, бундай президентининг Ҳусни Муборакдан нима фарқи бор?

Хуллас, кечадан бери Қоҳирадаги машҳур Таҳрир майдонида митинг ўтказаётган мухолифлар, табиий, кечагина ўзи мухолифатда бўлган Муҳаммад Мурсининг мухолифлари “Ватанни Қутқариш Жабҳаси”га бирлашганларини эълон қилдилар. Бирлашганлар ичида “Миср Конгресси” Партиясининг лидери, президентликка собиқ номзод Амир Муса, яна бир собиқ президентликка номзод, Мисрнинг биринчи Президенти Жамол Абдул Носирнинг издошларидан Ҳамиддин Саббахий, Атом Энергияси Халқаро Агентлигининг собиқ раҳбари, ҳозир ўзи тузган “Конституция” Партиясининг раҳбари Муҳаммад ал-Барадей, Мусулмон-Қардошлар” партиясининг собиқ лидерларидан бири Абдул-Монейм Абу ал-Фотиҳ ва бошқалар.

Бу воқелардан “руҳланиб” ва енг шимариб Ўзбекистонда ҳам кимдир инқилоб қилишини кутадиган мухолифатчи-масхарабозлар яна ўртага чиқса, ҳайрон бўлмаслик керак.

Аммо, Ўзбекистонда ҳеч нарса Араб дунёсидек бўлмайди, Ўзбекистонда бўладигандек бўлади. Ҳамма нарсани “Бирлик” Партияси қилади. Хабарларимиздан кўриб турибсиз, айнан шу партиягина мамлакат ичида фаолият олиб бормоқда. Партиянинг вилоят ташкилотларида конференциялар ўтказиш бошланди. Чет элда қочиб юрган эмас, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган бирликчилар Брюссель ва Страсбургга келиб, расмий учрашувлар ўтказдилар, 16 ноябрь куни Европа Иттифоқининг Тошкентдаги ваколатхонасида расман қабул қилиндилар.

Марказий Осиёда асрлардан бери етакчилик қилиб келган ўзбеклар Ислом Карим раҳнамолигида мардикорлар миллатига айлантирилди, Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Қозоғистондан 8 баравар орқада қолиб кетдик, мамлакат иқтисоди чўкмоқда. Бу аҳволдан чиқишимизни истаётганларнинг “Бирлик” Партиясига қўшилиш ва унга ёрдам беришдан бошқа йўллари йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону