25 November 2012
02:00 -
Масхарабозлик: Ўзбек сиёсатшунослари Ўзбекни сотиш эвазига халқаро саҳнага чиқмоқчими?
Сиёсатшуносликка даъво қилаётган Баҳодир Мусаев, Ёдгор Норбўтаев, Алишер Таксанов ва Камолиддин Роббимов каби масхарабозларни ҳаммага танитиб бўлдик. Булар Ўзбекистонга оид бир тийинга қиммат аҳмоқона таҳлиллари билан танилгандилар.
“Ҳаракат” экспертлари масхарабозлик фақат мавжуд ҳокимиятга эмас, бутун ўзбек жамиятига хос бўлиб қолганини, мухолифат ичидаги масхарабозликлар ҳокимятдагиларникидан қолишмаётганини кўп гапирмоқдалар ва ёзмоқдалар. Масхарабозликни халқаро саҳанага олиб чиқишга интилишда ҳам мухолифатдагилар ҳокимиятдагилардан, ҳокимиятдагилар мухолифатдагилардан қолишмайди.
Мана яна бир мисол.
Ҳокимиятнинг қўғирчоқ сайтларидан бири 12.uz бугун ўзининг русча саҳифасида сиёсат фанлар доктори Гули Юлдашева деб танитилган аёлнинг “Афғонистоннинг бу босқичдаги ички сиёсий вазиятига оид” (К внутриполитической ситуации в Афганистане на современном этапе) номли мақоласини эълон қилибди. Мақола қачон ёзилгани ҳам айтилмаган, аммо воқеаларнинг қандай кетиши АҚШдаги президент сайловининг натижаларига боғлиқлиги тилга олинганидан билса бўладики, у сайловдан аввал ёзилган.
Ҳеч шубҳа йўқки, Гули Юлдашева ҳаммани ўзи каби аҳмоқ деб ўйлаган ва мақоласини ўзи каби аҳмоқларни алдаш учун ёзган. Мақоланинг ҳаммасини анализ қилишга ҳожат ҳам йўқ, унинг катта қисми ҳаммага маълум нарсалардан иборат. Келинг, бир неча нуқтасига эътибор берайлик.
1. Муалифга кўра, Ҳамид Карзайнинг (расмда) ҳалигача ўз мамлакатини иқтисодий ривожлантириш стратегияси йўқ эмиш. Бундай кескин хулоса қилиш учун одам деган авваламбор бундай масалаларга ақли етишини кўрсатиши шарт. Шундагина унга биров қулоқ солади. Агар Гули хоним “мамлакатни иқтисодий ривожлантириш стратегияси нима” эканлигини тушунадиган одам бўлса, аввалига иқтисоди чўкиб бораётган ўз мамлакатининг аҳволи ҳақида ёзиши, Ислом Каримга маслаҳатлар бериб, ўз мамлакатига ёрдам бериши керак эди. Наҳотки бу аёл Ўзбекистон киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича қўшнимиз Қозоғистонда 8 баравар орқада эканлигини, бу фарқ сўнги йилларда фақат ортиб бораётганини, Ўзбекистон Россия ва Қозоғистонда ишлаётган мардикорлар ҳисобига амаллаб оёда турганини билмайди? Шубҳа йўқки. Ҳамид Карзай буларни билади ва “палакат босиб” Гули Юлдашеванинг мақоласи қўлига тушиб қолса, роса кулади.
2. Мақолада шундай рақамлар келтирилади. 2012 йили Афғонистондан Тожикистонга 400 қочқин келибди. Сўнги йилларда Афғонистондан 2,5 млн қочқин Эронга ерлашибди. Фақат 2004-2009 йиллари Россияга тахминан 5 минг киши, Қозоғистонга сал кам 2,5 минг киши қочиб келибди. Гули хоним, нега бу рўйхатда Ўзбекистонга келганлар йўқ, ёки қочқинлар Ўзбекистонни айланиб ўтишни яхши кўришадими, ёки қашшоқ мамлакатга келишни исташмайдими? Сиёсатшунос шу мавзуни тилга олдими, бу саволларга ҳам жавоб бериши керак эди. Ёки “ўзбек” сўзини ишлатишни ўзингиз ёқтирмайсизми, Гули хоним?
3. Нимамиш, сўнги йилларда ижтимоий муаммолар, дискриминация, ҳарбий воқеалар ва иқтисодий беқарорлик туфайли Афғонистонда яшаётган қозоқ, туркман, қирғиз ва ҳиндилар Афғонистонни тарк этишаётганмиш. Бўлиши мумкин. Аммо, сони 2 миллиондан кўп бўлган Афғонистон ўзбекларичи? Улар очлик бўлса ҳам Афғонистонда ўтиришни яхши кўришадими, ёки бир қашшоқ мамлакатдан бошқа бир қашшоқ мамлакатга, яъни Ўзбекистонга қочишни исташмайдими? Ўзбекларни умуман тилга олмаслик Ўзбекнинг тақдири билан қизиқмаслик Ўзбек миллатига нисбатан хоинлик эмасми, Гули хоним?
4. Гули Юлдашева мақоласининг сўнгида Марказий Осиё давлатларига маслаҳат ҳам берибди: “Тезроқ давлатлар орасидаги муаммоларни ҳал этинг ва стратегик ҳамкорликни чуқурлаштиринг”.
Бу хотин осмондан кеча тушган, шекилли, Марказий Осиёда нималар бўлаётганидан ҳам хабари йўқ. Қирғизистонда ўзбекларни тириклайин ёқиб ва қирғин қилиб, уларни очиқчасига йўқ қиламиз деб таҳдид қилишмақда. Қозоғистон ва Тожикистонда ўзбекларга нисбатан босим кучайиб бормоқда. Ўзбекистон ҳукумати Ўзбек миллатига нисбатан сотқинлик қилиб оғзини очмаяпти, ўзбек зиёлилари ош ейиш билан машғул.
Шундай экан, муаммоларни ҳал этиш деганда ҳамма ўзбекларни тезроқ қўшни мамлакатларда кўчириб олиб кетишни назарда тутмаяпсизси, Гули хоним? Ҳа, дарвоқе, бизнинг миллатчилик қилиш ниятимиз йўқ, шунчаки қизиқмоқдамиз, миллатингиз нима ўзи?