25 November 2012
13:06 -
Жамшид Хон: "Бирлик"даги бирликка ҳавас қилинг ва эргашинг!
Бир оз кечикиб бўлсада ушбу мақолани "Harakat" ўқувчиларига ҳавола этмоқчиман. 2012 йил 16 ноябрда чоп этилган "Бирлик"чилар ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида бўлишди" сарлавҳали хабарга эътиборингизни қаратмоқчиман.
Ҳа, бу "Бирлик" Партиясининг навбатдаги ютуғидир. Бундай учрашувларни фақат "Бирлик" Партияси қила олади, буни тан олиш керак. Дайнов Ташанов, Васила Иноят, Ҳайит Абдулла, Адҳам Мухитдин, Мусажон Бобожон, Исроил Ризо, Зулфиқор Мирзолар Ўзбек миллатининг ҳақиқий мард фарзандларидирлар. Бу инсонлар хамма тўсиқларни енгиб, шароитдан унумли фойдаланган ҳолда шундай учрашувга эришдилар.
Буни тан олиш керак. Бу "Бирлик"нинг бирлиги. Абдураҳим Пўлат айтганидек, "Бирлик"нинг кучини била туриб, бир неча чақа пул учун уни парчаламоқчи бўлган Ботир Норбой, Носир Зокирга ўхшаган харомийлар ҳам тан олиши керак. Улар ичларида тан олсаларда сиртдан эътибор бермасликка, унга тош отишга ҳаракат қиладилар. Ичлари тўла ғараз.
Эй ўзбеклар, ватандошлар - саробга интилманг. Зангори экран, радио ва газеталар орқали халққа етқазиб берилаётган демократия тўғрисидаги эшиттиришлар ва мақолалар - саробдир. Ўзбекистонда демократия қуриш Ислом Каримнинг мақсади эмас.
Чет элда ҳеч ким ўқимайдиган сайтлар очиб олиб, ўша ерда яшаётганларнинг ваъзхонликлари ҳам саробдир. Ўзбекистонда демократия қуриш уларнинг ҳам мақсади эмас. Мақсадлари бўлса, Ўзбекистонда ҳам бирон нарса қилардилар.
Ўзбекистонда демократияни "Бирлик" қуради. Халқ унинг атрофида бирлашиши керак.
Кезиб дунё, кўрдим олам
Пешонамдан оқди тер.
Лек Ўзбекнинг масканидек
Ўзга олам топмадим.
Ўзбекистон Ўзбекнинг маскани, Ўзбек шу масканда эркин ва фаровон яшаши учун курашайлик.
Жамшид Хон

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения