25 November 2012
01:14 - Тошкентда йўл транспорт ҳодисалари кўпайди
Пойтахтда йўл транспорт ҳодисалари кўлами ортишининг асосий сабаби электр энергиясига жорий қилинган чекловдир. Асосан Чилонзор, Ҳамза ва Бектемир туманларидаги чорраҳаларда кўпинча йўл ҳаракатларини тартибга солувчи светофорлар ток йўқлиги сабабли ишламаяпти. Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторларининг қатновни тартибга солишга қаратилган ҳаракатларига қарамай автоҳалокатлар сони ортмоқда.

Бугун шаҳардаги бир қатор автомобиль таъмирлаш устахоналарига кирган мухбирларимиз бу ерда турнақатор навбатлар юзага келганига гувоҳ бўлди. Ҳайдовчиларнинг аксарияти гавжум чорраҳаларда светофорларнинг ишламаётгани боис ўзаро тўқнашлари юзага келаётганини гапиришди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону